Президент Шавкат Мирзиёевдан дакки эшитган ва лавозимидан четлатилган амалдорлар

14.11.2021 10:48

“Раҳбар кўп, масъуллар кўп, лекин одамларнинг дарди билан шуғулланадиган одам йўқ десак бу ҳам тўғри бўлади” – Шавкат Мирзиёев.

Президент вилоят, шаҳар ва туман раҳбарлари жойларда кичик бизнес вакиллари билан умуман мулоқот қилмаётганини танқид қилган. “Инфратузилма йўқ, газ, электр энергияси ва айланма маблағ йўқ”, – деган эди давлат раҳбари 2021 йил 8 апрелдаги видеоселекторда. Мана шу селекторда бир қанча амалдорлар ишдан четлатилиб, ҳайфсан берилган эди.

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё ҳокимининг биринчи ўринбосари Ўткир Бўтаев, солиқ бошқармаси бошлиғи Азамат Бозоров, Марказий банк Қашқадарё ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ф.Ражабов, Навоий вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Одил Ҳасанов, Марказий банкнинг Навоий бўлими бошлиғи Исломбек Саидов ва Марказий банк солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Муҳаммадиевни ўз лавозимидан бўшатган эди.

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, вилоят прокурори Эркабой Тожиев ва Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Сотволдиев, шунингдек, Навоий вилояти ҳокими Кобул Турсунов ва вилоят прокурори Бахтиёр Аҳмедовга ҳайфсан берилган.

Шу билан бирга Улуғнор, Узун, Ёзёвон, Деҳқонобод туманлари ҳокимининг биринчи ўринбосарлари, Андижон, Олтинкўл, Олот, Қоракўл, Оқолтин, Чилонзор, Мўйноқ туманлари, Хива ва Чирчиқ шаҳарларидаги солиқ идоралари бошлиқлари ҳам лавозимидан бўшатилди.

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Ботир Зоҳидовга ҳайфсан берилган. Ўзбекистонда 3 ноябрь кунги интернет-платформалар фаолиятини чеклаш билан боғлиқ воқеа ортидан бош вазир маслаҳатчиси – ИТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи Олим Умаров ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Садиков эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Назорат бўлими бошқарувчиси Ф.Ғайбуллаев лавозимидан озод қилинган. Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Абдусаматовга ҳайфсан берилган.

Олий ва ўрта махсус таълимнинг собиқ вазири Рустам Қосимов, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б.Зокиров ва унинг биринчи ўринбосари А.Тўхтаев ҳам ҳайфсан олган.

Собиқ Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори Умиджон Салимов ва бошқа бир қатор бошқарув органлари раҳбарлари белгиланган талаблар ва Вазирлар Маҳкамаси регламенти қўпол равишда бузилишига йўл қўйгани танқид остига олинган.

*****

Ўхшаш мақолалар:

Ўзбекистонда амалдорлар очиқ ва шаффоф мансабга тайинланадими?

Президент сайлови куни номзодлар ва амалдорлар оила аъзолари билан кўриниш берди

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
14.11.2021 17:55
Bundaylar uchun rahbarning "urgani~un oshi, so'kkani~so'k oshi"