Экопартия билан кейинги сайловларда кўришгунча.
Юртимизнинг айрим шаҳарларида, хусусан, Тошкентда кузатилган ноқулай об-ҳаво, қум бўронларининг кўтарилиши юзасидан Экологик партия ҳеч қандай муносабат билдирмади.
Аслида шундай вазиятда ўзини кўрсатиши, халқимизга табиатни асраш кечиктириб бўлмайдиган ислоҳот эканлигини исботлаши керак эмасмиди?
Rost24.uz сайти ушбу саволга жавоб олиш мақсадида партия билан боғланишга уриниб кўрди. Бироқ сайлов арафасида ҳафтанинг ҳар қандай кунида ишлаган ишонч телефон рақамлари, сайловдан сўнг кўтарилмади.
Шунингдек, партиянинг расмий сайтига, ижтимоий тармоқларига қум бўрони ҳақида биронта ҳам ахборот жойланмаган. Бу борада билдирилган турли хилдаги хабарларга расмий муносабат берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 22 январда Ўзбекистон Экологик партияси Ўзбекистон Адлия вазирлигида рўйхатга олинган бўлиб, 14 та ҳудудий ва 206 га яқин туман ва шаҳар партия ташкилотларидан иборат. 2021 йилги президентлик сайловида Экопартия номзоди Нарзулло Обломуродов 670 минг 641 нафар (4,1%) кишининг ишончини қозониб, 4-ўринни олган эди.
*****
Мавзуга оид мақолалар:
Ўзбекистонда атмосферага чиқарилаётган зарарли моддаларнинг 50 фоизи Тошкент вилоятига тегишли
Экология муаммолари бўйича "Адолат" СДП бош қотирмоқда
Ўзбекистон экологияси кам маош, техникаси ва ваколати йўқ, абгор ҳолатдаги қўмита қўлида қолмоқда