Бўстонлиқда россиялик овчи томонидан "Қизил китоб"га киритилган қўнғир айиқ отиб ўлдирилди. Овга Экология қўмитаси раиси рухсатнома берган

12.05.2021 04:45

Ўзбекистон Республикаси Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Алишер Максудовнинг имзоси билан 2 дона «Қизил китоб»га киритилган Тяньшан қўнғир айиғини отиш учун Россия Федерация фуқароси Широкову Е.П га 2021 йил 3 март куни №400030-сон рухсатнома берилган.

Бу ҳақида ekolog.uz телеграм каналида хабар берилмоқда.

Мазкур рухсатнома 2021 йил 31 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Бўстонлиқ туман инспекциясида №4-сон билан  рўйхатга олинган.

Овчи Россия Федерация фуқароси Широкову Е.П. эса Бўстонлиқ туманида 1 дона қўнғир айиқни отиб, у билан ваҳшийларча суратга тушган. (Унинг яна битта Тяньшан қўнғир айиғини отишга рухсатномаси бор).

Эслатиб ўтамиз, мазкур айиқлар атиги 150 дона атрофида қолганди. Бу кетишда бирортаси қолмайди. Адашмасам, Қизил китобга киритилган жониворларни ов қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги қарори билан тартибга солинади.

Эндигина уйқудан уйғонган айиқлар бу фаслда анча заиф бўлади. Айнан заифлигидан фойдаланиб уларни ўлдириш ўта ваҳшийликдир.

Давлат экология қўмитаси раиси Алишер Максудовнинг бундай рухсатнома беришининг ўзи аянчлидир. У қандай асосларга кўра ноёб ҳайвонот оламимизга ваҳшийларча муносабатда бўлишга имкон берадиган мазкур рухсатномага имзо чекди экан? 

Экология қўмитасининг вазифаси ҲАЙВОНОТ ВА ЎСИМЛИКЛАР ДУНЁСИНИ АСРАШ ЭМАСМИ?", дея куюнади журналист Наргис Қосимова.

Яна Наргис Қосимованинг қайд этишича Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Бўстонлиқ туман инспекцияси бошлиғи Уразбоев аслида "Пахтасаноат"чи ҳисобланади. Яъни журналистнинг таъкидлашича Уразбоев эгаллаб турган лавозими бўйича мутахассис эмас.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
8
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
14.05.2021 00:40
Экологияни ноинсоф рахбардан химоя килишимиз керак. Пахтасаноатни тугатди энди экологиямиз тугамаса
13.05.2021 12:21
Возможно,снимку охотника в социальных сетях выявлен чудовищный отстрел краснокнижного медведя! Интересно, сколько разрешительных документов выдал руководитель "ОХРАННОЙ" "организации за период своей службы??? Где начало и конец преступным деяния....?
12.05.2021 17:18
Соққасини берса бошқа нарсага хам рухсат беради бунақа ноинсофлар...
12.05.2021 16:55
Илтимос пост эгаси Широков деб тугирлаб куйинг фамилиясини . Широкову дегани бу узбек тилида Широковга дегани.
12.05.2021 12:08
Этих придурков самих надо расстрелять которые даёт такие разрешения
12.05.2021 11:34
Кизил китобга киритилган жамики нарсалар манимча сакланиш керак булади.