"Қисман жазоланади" дегани, демак судъя 45 кунга ишни кечиктирган бўладими?
Rost24.uz сайтида эълон қилинган "Судьялар Кодекс муддатини 47 кунга бузди" номли материл юзасидан хизмат текшируви олиб борилаётган эди. Ушбу иш бўйича Тошкент шаҳар суди судьялари малака ҳайъати томонидан ўтказилган хизмат текшируви якунланибди. Якунга кўра, танқидда баён этилган ҳолатлар қисман тасдиғини топди.
Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати rost24.uz га маълум қилди.
Олий кенгашнинг хабар беришича, “…фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси И.Курбанбаевга нисбатан интизомий жазо чораси қўллаш масаласи Тошкент шаҳар суди судьялари малака ҳайъати томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилади”.
Бу ерда тилга олинган "қисман" сўзи нимани англатади? Бунисини эса тушунмадик.
Эслатиб ўтамиз, сайтимиздан бундан олдин “Судьялар олий кенгаши: «Мурдани сўроқ қилган судьяга чора кўришнинг иложи йўқ»лигини маълум қилган эди. Шунингдек, сайтимизда мазкур мавзу юзасидан яна бир қатор материаллар эълон қилинган:
Ўзбекистон суд тизимида “мурдани сўроқ қилган” судялар ҳам ишлаб келмоқда
Суд тизимидаги аҳвол: Мурдаларни сўроқ қилган судьялар жазоланмаслиги маълум бўлди