Тошкент бозорлари атрофидаги тартибсизликлар

03.11.2021 10:35

ЁХУД бозордаги зўравонлар фаолиятига ким чек қўяди?

Ипподром бозори деб аталувчи савдо мажмуалари тарафга ўтсангиз бозор атрофи ёйма бозорчиларга тўлиб кетганига гувоҳ бўласиз. Одамлар йўл атрофига чодирлар ҳам қуриб олишган. Ҳар ким ўзи хоҳлаганча, хоҳлаган жойни эгаллаб савдо қилиш бошланган. Натижада сотувчилар ҳаттоки катта йўл устиларига ҳам чиқиб кетишган. Асосий қатнов йўлида тирбандликлар юзага келмоқда.

Катта йўл бўйидаги “Бек Барака”, “Чинни бозор”, “Чилонзор буюм бозори” ва “Тошкент савдо маркази”нинг олдиларига ёйма бозорлар ташкил этилган. Ноқонуний эгалланган жойлар ҳудуд жиҳатидан ушбу бозорларга тегишли эмас. “Бек Барака” ва “Чинни бозор” олдидаги йўли Тошкент вилояти Зангиота туманига қарашли бўлса, “Чилонзор буюм бозори” ва “Тошкент савдо маркази”нинг олдида очилган янги ёйма бозорлар ҳудуди Тошкент шаҳар Чилонзор туманига қарашли.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан валюта айрибошлашдаги қора бозор йўқолгандан сўнг валюта бозоридаги катта даромад қилиб ўрганган хотинлар энди энг гавжум бозорларнинг атрофига эгалик қилишга ўтишган. Ҳаттоки, йўл атрофларини эгаллаб ижарага беришни ҳам бошлаб юборишган.

Йўл атрофидаги сотувчилар жой талашда ҳақиқий жангари зўравон бўлса, тепадан текширувчилар келган вақтда муҳтож ва бечоралар ролини қойиллатиб ўйнаб беришади.

Тартибга солинган бозорлар атрофини “Мумбай” қилиб юборишган. Ҳаттоки, эгаллаган жойларига исмини ҳам ёзиб қўйишибди. Бундай жанжалкаш зўравонларга қонун билан ҳам бас келиш муаммо.

Кўчада савдо қилаётганларда даромад яхши: Солиқ, ижара, турар жойга ҳақ тўлашмайди. Хоҳлаганча савдо қилиши мумкин. Фақат зўравонлигини кўрсата олса бўлди.

Бизга маълум бўлишича, “Тошкент савдо маркази”нинг атрофидаги жойларни эгаллаб бўлган зўравонлар энди ушбу бозорининг ичидан жой талаб қилишаётган экан. Улар бу ниятларига етиш учун бориш керак бўлган барча жойга боришмоқда. Президент қабулхонаси, Вазирлар Маҳкамаси, ҳокимият каби юқори турувчи ташкилотларга қатнашдан ҳам чарчашмас экан. Савдодан бўш вақтлари мурожаат қилиш билан шуғулланишар экан. Бўш бўлди дегунча ташкилотларни безовта қилиш билан шуғулланишади. Ҳаттоки, кўча блогерларни ҳам етаклаб олиб, ҳукумат ва оммани ўзларига қаратишда фойдаланишмоқда.

Бозорларда тартиб-қоида, маданият билан савдо қилаётганлар ҳам бу зўравонлардан норози. “Улар зўравонлиги ортидан барча имконият ва имтиёзга эга бўлиб олишган. Шу боис ҳеч қандай чиқим қилмай бемалол савдо қилишмоқда. Бунинг эвазига кафолати йўқ бўлсада нисбатан арзон бўлган савдо билан мижозларимизни йўлдан уришмоқда”, – дейди қонуний савдо қилаётган тадбиркорлар.

Асл ҳақиқат шуки, ҳақиқий бева-бечоралар уйидан чиқа олмай ётибди. Уларнинг қўлидан жойларни шантаж ва зўравонлик билан эгаллаш келмайди. Улар бозорларга кириб боришга қурби етмайди. Улар вазирлик ва идораларга боришни билмайди. Муҳтожлар блогерларни ёллашни ҳам уддалай олишмайди.

Тошкент шаҳар Чилонзор туман ва Тошкент вилояти Зангиота туман мутасаддилари ҳамда юқори турувчи ташкилотлар бу муаммонинг олдини ҳозирданоқ олмаса, кейин бартараф этиш қийин бўлади.

Шунингдек, бу муаммо “Чинни бозор”, “Чилонзор буюм бозори”, “Тошкент савдо маркази” ва “Бек Барака” бозорларига ҳам бегона эмас. Ушбу бозорлар раҳбарияти ҳам жиддий қарашлари лозим.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
7
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
04.11.2021 17:47
Bu yoymachilani xammasini malibu va captivasi bor uylari daxshat ko'romaslida mas omadini bersin lekin barbir chetdan qarase joylari iplos mimila madinayat yoq tavarlari yaroqli emas yosh bolarimizani oborse yol yoq otadigan xusal yo bop ketsin shu yoymasi
04.11.2021 15:00
Шу ёйма бозори бор экан канча оила тирикчилик килиб оиласи бокяпти. Угирлик килмасдан, ёмон ишларга аралашмасдан халол ишлаб оила бокиб келяпти. Ёйма бозори булмаса очарчилик купайади, угирлик купайади
04.11.2021 14:44
Жудда тугри гап йозилган якинма мани укам хам борди савдо килгани хаммаси мафия булиб кетган хаммаси уй мошинаси бор узига тук одамлар. Жой олиш учун ичида барон аёллар бор екан битта жойга 200 $ сурашган бундан ташкари хар кундик тулови хам бор екан
04.11.2021 14:43
Ko'cha nazorat qilyapti yoymachilarni. Xaqiqiy Rossiyadaki kabi reketlar bor u yerda. Dolya,razbor, shantaj, pichqlashuv hamma jinoyat bor va bolayapti. Turistlar shaxar mehmonlari ko'rsa bizni ham Bombeydan farqi yoq deb o'ylashadi Toshkentimizzi.
04.11.2021 02:48
Хечкандай нотугри хабар таркатишга қурқмадизми.шу йоймачиларни хайоти бн аввал танишиб курдизми.замон зурникими.канака 20 милн 30 милн савдо килади йоймадагилар.йоймадагилар аксарияти бева бечоралар,йолгиз оналар.уларни хокимят,вазирлик,президент қабул хонаси эшитишммгандан киен.болларини бокиш керакку.карантин вақти прлафкаларни абу сахий 3-4 милндан шартномасиз ноконуний жойга ижарага куйди.бозор мамуриятини узи.карантен вақти тадбиркорларни мол мулки бн прлафкаларини мусирга чиқариб ташлашди.уни хечким оммага таркатмади.узбекистонда хакикат борми узи.замон зурникими.йоки пули купникими,балки амалдорларни замонидур.оддий халк бечора колаверадими.абусахий ичкари дуконларини кайси бирида патент бор.кайси бири инкасса топширади.4-5 бой хотинларни егволишиб гапиртиришши биласлар.лекин Оддий халк бн гаплашишни билмислар амалдорлар.уларни дардини эшитишни билмислар.узимдан кийос ман йолгиз онаман.3 нафар вояга етмаган фарзандларим бор.ижарада яшаймиз.уйимиз йук,боқувчим йуқ.йош болларим бн бирга тирикчилик қиламан уша йоймада.уша йоймадан болларимни бокаман.уша хокимятизхам ,вазирлигиз хам,танзила норбоеваезхам,хечканака масаламни хал қилиб бермади.иложим йук хакикат йуклигидан уша йоймага болларим бн тирикчилик килишга чиқдим.аввал зурларни берган хабаригамас,аксинча йоймадагилар бн дардлашиб куринг.бу курсатувни яхши чиқарибсизлар.биз бева бечораларни хам шу ведио оркали зора эшитиб колсалариз.иложим йук тугри ишлаб тугри йуриб 1-2 сум тирикчилигимни килиб болларим бағрига кайтаман.бузуклик қимиман,бировни эрига осилмиман,йоки угирлик кимиман.халол мехнатим бн бола бокаяпман.
03.11.2021 20:27
Ассалому алайкум .Бизда хам шу муаммо ТТЗ бозорида хам .Янги бозор очилган лекин кучани ноконуний савдо киладиганлар босиб кетган.Шу учун кимга мурожаат килишни билмай тургандик.Бизни хам бозоримизни ёритиб бераоласизми?Иккита махалла уртасидан бозорга йул бор шу йулдан кириб булмайди бозорга.Бозор рахбариятига чиксак у жой бизга тегишли эмас дейишаяпти махалла шугулланиш керак дейишди.Санитария коидаларигаям жавоб бермайди.Бизда хам жойларга сотувчилар куйиб ташлашган.Нахотки шуни йигиб булмаса?
03.11.2021 19:26
Nima qilishsin? Ular ham kun ko'rishlari kerakku! Maqolangiz mazmunidan Rossiya va Qozog'istondan suv-tekin arzon ishchi kuchi(boshqacha aytganda~qullar)ga kattagina buyurtma olganga o'xshaysiz