Марказий сайлов комиссияси бунга изоҳ берди.
Ўзбекистондаги Президентлик сайловининг натижаси МСК томонидан расмий эълон қилинмасдан олдин Путин, Лукашенко ва Тўқаев Шавкат Мирзиёевни ғалаба билан табриклади. Ушбу табриклар икки соат олдин кўплаб хорижий ОАВда кўриниш берди.
Марказий Сайлов Комиссияси матбуот котиби Жалолиддин Усмонов Rost24.uz ахборот сайтининг ушбу табриклар бўйича берган саволига муносабат билдирди.
Унинг маълум қилишича, куннинг биринчи ярмида Euronews ва ундан сўнгги тарқалган хабарда “МСК маълумотларига қараганда”, деган жойи йўқ ва бу хабарлар умуман ҳақиқатга тўғри келмайди.
“Шавкат Мирзиёевни сайловда ютгани билан табриклаган президентларга келсак, бу уларнинг сиёсий қарашлари бўлиши мумкин”, – деди Жалолиддин Усмонов.
– У ҳолда президентларни МСК натижаларни эълон қилмасидан аввал йўллаган табрикларини норасмий дейиш мумкинми?
– Мен бундай дея олмайман, чунки бундай дейиш учун уларнинг матбуот котиби билан боғланиш керак эди. Марказий сайлов комиссияси хабарларига қараганда” деган жойи бўлмагани учун мен уларни айблай олмайман – дея муносабат билдирди МСК матбуот котиби.