Халқ таълим вазирлиги: «Ўзбекистонда қарийб 340 нафар мактаб ўқувчилари аравакашлик қилган»
Бунга ким сабабси, ўқитувчими ёки ота-она..?
«Ўзбекистонда қарийб 340 нафар мактаб ўқувчилари аравакашлик қилган» дея хабар бермоқда Халқ таълим вазирлиги.
Халқ таълими, Ички ишлар ва Маҳалла вазирлиги шунингдек Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорликда мактаб ўқувчилари ўртасида «Давомат» тадбирлари ўтказилган.
Ўтказилган рейдлар давомида дарсларни сабабсиз қолдирган 2 минг 832 нафар ўқувчи аниқланди.
Шулардан, дарс вақтида:
– 439 нафари интернет-кафеда;
– 68 нафари тунги интернет клубда;
– 338 нафари бозорларда савдо-сотиқ ва аравакашлик;
– 39 нафари дайдилик;
– 15 нафари эса жамоат транспортида чиптачилик фаолияти билан шуғулланиб юрганлиги аниқланган.