Танқидлар ортидан «Тashkent city» пойтахтдаги кам сонли текин сайилгоҳлардан бирига айланди
«Тashkent city» дирекцияси маълум қилишича, 2021 йил 14 октябрь кунидан бошлаб дирекциянинг сайилгоҳи ҳудудига кириш бепул бўлди.
Rost24.uz сайти «Тashkent city» сайилгоҳининг пуллик бўлиши бўйича шаҳар ҳокимининг муносабати ва аҳолининг норозиликларини ўрганиб, бир қатор материаллар эълон қилган эди.
Ўтган йил декабридан бошлаб “Tashkent City” боғига кириш вақтинчалик пуллик этиб белгиланган. Боғга кириш учун 12 ёшдан катталар учун тўлов 10 минг сўм эди.
«Тashkent city» сайилгоҳининг пуллик қилиниши ортидан келиб чиққан норозиликлар туфайли rost24.uz мухбири Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг муносабати билан қизиққан. Ортиқхўжаевнинг сайтимизга билдириши-ча, «солиқ тўловчилар "Tashkent City"га кирганида пул тўласа адолатли бўлади. Чунки, сити харажатлари бюджет маблағларидан қопланмайди», дея аниқлаштирганди шаҳар ҳокими.
Шунингдек, "Бир ойда сақлаб туришга 900 миллион сўм, ҳар битта фонтанни отилишига бир кунда 1 миллион сўмдан кўп пул кетади", дея таъкидлаган Ортиқхўжаев.
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг фуқароларга яратиб берган пуллик «Тashkent city» сайилгоҳи қанчалар Ўзбекистон Конститутциясига тўғри келади. Бу борада Rost24.uz сайти махсус видеорепортаж ҳам эълон қилганди. Унда «Тashkent city» шаҳар ичидаги давлат сифатида изоҳланган эди.
Танқидлар ортидан «Тashkent city» пойтахтдаги кам сонли текин сайилгоҳлардан бирига айланди.
*****
Мавзуга оид мақолалар:
Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Tashkent Сity”га кириш пуллик қилингани бўйича муносабатини билдирди
Шаҳар ичидаги "давлат": Ўзбекистон Конституциясининг бир неча моддаларини бузаётган Tashkent City