Шаҳар ичидаги "давлат": Ўзбекистон Конституциясининг бир неча моддаларини бузаётган Tashkent City

14.08.2021 15:15

Ўзбекистон пойтахтининг марказидаги 80 гектарлик ҳудудда жойлашган Tashkent City атрофи ўраб олинган бўлиб, 24 соат қўриқланиш билан бирга ичкарида ҳам Миллий гвардия ходимлари ҳар қадамда патруллик қилади. 

Шаҳарчага кирмоқчи бўлиб яқинлашаверсангиз, сизни шлагбаумлар билан тўсилган кириш постида қўриқчилар қарши олади. Гўёки ўзингизни бошқа бир давлатга ўтаётгандек ҳис қиласиз. Кириш пуллик. Ичкарида нимадир тасвирга олмоқчи бўлсангиз 1 миллион сўмгача олдиндан тўлаш керак.

Ривожланган давлатларда шундай тараққий этган шаҳарлар борки, Tashkent City уларнинг олдида харобадек кўринди. Аммо ушбу шаҳарлар ҳеч қачон фуқароларидан муҳофазаланмаган.

"Tashkent City"ни “Шаҳар ичидаги давлат” деб аташимизга сабаб шуки, Ўзбекистонда чиқарилган қонунлар бу "давлатча"га таъсир қилмайди. Биргина мисол, Ўзбекистонда карантин сабаб ўрнатилган чекловларни бу "давлат" инобатга олмади. Ёки бу “давлатча”га коронавирус ҳали кириб бормадимикин?

Хизмат кўрсатишдаги ушбу монополия журналистлар томонидан кўтарилгандан сўнг ушбу қонунга бўйсунмаслик бартараф этилмади. Аксинча, бу қонуннинг ўзи бекор бўлди. Кичкинагина 80 гектарлик майдондаги бир “давлатча”нинг катта бир республика қонунларига таъсири деб тушуниш мумкинми буни?

Бу шаҳар марказидаги давлат Ўзбекистонда чиқарилган тақиқ ва чекловларни қабул қилмайди. Ўзининг алоҳида бошқарув тизими бўлиб, ҳудуди жиҳатидан жойлашган туманига ҳам бўйсунмайди. Архитектура ва қурилиш борасида шаҳарсозлик нормаларига амал қилишда ҳам Республика архитектурасига ҳам ҳисобот бермайди. Сектор раҳбарларининг сўзи улар учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. 

Маъмурий ва ҳудудий бошқарув тизимга қаранганда Рим шаҳридаги Ватикан давлатини ёдга солади. Биргина фарқли жиҳати – Ватиканга кириш ва тасвирга олиш текин.

Бироқ "Tashkent City" Ўзбекистондан берилаётган имконият ва имтиёзларнинг барчасини қабул қилади.

Ҳукумат қарори билан "Tashkent City"ни қуриш учун четдан келтириладиган барча транспорт ва хом ашёлар божхона тўловларидан озод қилинган. Шунингдек, солиқ тўлашда ҳам каттагина имтиёз ва қулайликлар инъом этилди. Хом ашё ва хизматларни тендерсиз танлаш имконияти ҳам қонун йўли билан тақдим этилган.

Унга шундай имконият ва қулайликлар бериб қўйган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига текин бўлиши керак эмасми? Ичимиздаги “қўшни давлат” қонуний жиҳатдан бўйсунмасдир балки, аммо инсонийлик жиҳатдан фуқароларимиз учун очиқ бўлиши лозим эди. "Tashkent City" стратегик объект эмас, аксинча дарахтлардан тозаланган замонавий кўнгилочар ҳудуд.

Tashkent City ҳудудини қўриқлашда Ўзбекистон Республикасининг куч ишлатар тизимларидан ҳамда Ўзбекистон еридан катта имтиёзлар асосида фойдаланади, электр энергия, совуқ сув ва канализация қувурларидан хоҳлаганча ишлатади. Аммо Ўзбекистон фуқароларига кириш пуллик.

Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 28-моддасида шундай дейилади: Ўзбекистон Республикаси Фуқароси Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир.

Шу жойда савол туғилади: “мустасно” деган сўз "Tashkent City"га тегишлимикин?

"Tashkent City"даги баланд-баланд биноларни хорижий инвесторлар (агар улар маҳаллий хорижликлар бўлмаса) қураяпти деб айтишимиз мумкин. Бироқ, ер Ўзбекистон Республикасиники. Шундай экан ҳеч бир хорижий инвестор манфаати Ўзбекистон фуқаросининг манфаатидан устун бўлмаслиги лозим.

"Tashkent City"нинг қурилиши ва бошқарув тизимидаги кўпгина жиҳатлари, Ўзбекистон конституциясининг баъзи бир моддаларига тўғри келмаётгандек, назаримизда.

Ўзбекистон Республикасининг конституцияи:

3-модда.

Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тизимини белгилайди, ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади.
Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир.

7-модда.

Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир.
Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади.

18-модда.

Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт.

21-модда.

Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилади.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги, унга қандай асосларда эга бўлганликдан қатъи назар, ҳамма учун тенгдир.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
13
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
17.08.2021 18:57
✊✊✊
17.08.2021 06:50
Bu joyni qurush uchun minglab honadonlarni buzib,norozi qilib joylari olingan.Kalamushlar qolgan insonlarni bir tiyinga olmaydi.
16.08.2021 22:17
Toшкент шaxpи xaм вилоятдaн келганлap yчyн ëпик.Факaт 5 Кун юpa oлacиз xoлoc.
16.08.2021 19:18
Toshkentni o'z ajdodlarining mulklaridek taqsimlab olishmoqda... Ertaga tarix oldida qanaqa javob berishadi?! Agar sentabrgacha bepul qilinmasa facebook orqali kottagina asosli postga tayyor turishsin...
15.08.2021 15:48
Нега энди "TASHKENT CITY". "Давлат тили тугрисида"ги Конун кани?!!
15.08.2021 11:03
Яна хам "UZAUTOMOTORS"га рахмат, унда хам бунчалик имтиёз йук
15.08.2021 10:56
Бойнинг уйида Конституция "чепуха".
15.08.2021 10:52
O'tgan asr o'rtalarida Britaniya mustamlakasi Hindistonda istirohat bog'i darvozasidagi e'lon:"Itlar va hindlarning kirishi taqiqlanad".i