Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Tashkent Сity”га кириш пуллик қилингани бўйича муносабатини билдирди

18.12.2020 10:33

Аҳолининг "Tashkent City" мажмуасига кириши пуллик бўлди. Яъни, катталар учун чипта нархи — 10 минг сўм, болалар учун — 5 минг сўм, енгил автомобилда кириш — 20 минг сўм этиб белгиланди.

Пойтахтдаги энг муҳташам боғ, дея тарифланаётган ҳудудни томоша қилиш учун белгиланган бу меъёрлар ижтимоий тармоқларда кескин норозилик уйғотмоқда. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Rost24.uz мухбирига ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди.  

– “Tashkent Сity”га киришни пуллик қилишга ҳоким сифатида қандай қарайсиз?

– Паркларни сақлаб туришнинг бошқача чораси йўқ. Мисол учун, шунча дарахтлар экилган, шунча энергия кетади, бошқачасига билмайман, қандай бўлади.

– “Tashkent Сity”нинг қурилишга харажат ҳам кўп кетганми?

– Анча харажат кетган. Буни сақлаб туришнинг ўзи қийин масала.

– Буларни сақлаб туриш учун бир ойда қанча харажат кетади?

– 900 миллион сўм кетади. Бир кунда ҳар битта фонтанни отилишига 1 миллион кетади.

– Бунинг учун бюджетдан пул ажратилмайдими?

– Бюджетдан пул ажратилмайди. Чунки солиқ тўловчилар кирса-кирмаса пул тўламайди-ку, тўғрими? Киргани тўласа, шунда адолатли бўлса керак. Яъни бюджет солиқ тўловчиларнинг ҳисобига шаклланади. Одамларда ҳақли равишда савол туғилади: “Умуман “Tashkent Сity”га кирмасам нима учун мен тўлаётган солиқдан пул тўлаяпсилар”, дейиши мумкин. Шунинг учун ўзини-ўзини боққани актуал, менимча.

Интервьюнинг аудио шаклини қуйида эшитишингиз мумкин:

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
17
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
19.12.2020 08:37
Kuttinga tiq citiyini
18.12.2020 23:18
Офарин. Тўғри қарор. Шу қарорни қабул қилганларга қўшиламан.