Америка таҳлилчиларини ҳам лол қолдирган "арвоҳ" котиб – Забиҳуллоҳ Мужоҳид

21.09.2021 12:46

Забиҳуллоҳ Мужоҳид битта одам бўлиши мумкин эмас ... Ҳеч ким оммавий ахборот воситаларининг шунча чақириғини қабул қила олмайди.

Нега 2021 йилгача у оммага кўриниш бермаган?

Оиласи, фарзандлари…

Забуҳуллоҳ Мужоҳид 1978 йилда Пактия вилоятининг Гардез туманида туғилган, у илк маълумотни Афғонистоннинг турли шаҳарларидан, кейинчалик, Покистоннинг Дарул Улоом Ҳаққониясидан Исломий семинарияларда олган, у ерда ислом ҳуқуқшунослиги бўйича ўқиган ва бу соҳада турли илмий мақолалар ёзган.

Дарул Улоом Ҳаққония (Покистон)

У 16 ёшида жанг қилишни бошлаган ва кейинчалик толиблар журналида дари тилида ёзувчи бўлиб, пашто ва дари тилларида толиблар радиосининг бошловчиси бўлган.

“Ҳайратон – Мозори Шариф” темир йўли “Ҳайратон” станциясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид, Балх вилояти губернатори Қудратилло Aбу Ҳамза ва бошқа расмийлар иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросимида.

 

Забиҳуллоҳ – унинг ҳақиқий исми, аммо «Мужоҳид» ҳаракат раҳбарлари томонидан танланган исм. Мужоҳид ўзининг бутун умрини «Толибон» ҳаракати учун хизмат қилишга бағишлаган. Лекин у доимо ўзини сир тутган ва бу унга ҳамма жойда эркин ҳаракатланиш имконини берган.

У журналистлар билан мунтазам мулоқот қилар ва Толибон номидан уяли телефон қўнғироқлари, СМС-хабарлар, электрон почта, Твиттер ва исломий веб-сайтларга жойлаштириш орқали гапирар эди. Мужоҳид 2007 йил январь ойида Толибон матбуот котиби Муҳаммад Ҳаниф ҳибсга олингандан сўнг унинг ўрнига ушбу лавозимга тайинланган.

«Мен узоқ вақт Кобулда, ҳамманинг буруни остида яшадим. Бутун мамлакат бўйлаб бемалол айланиб юрдим.

Шунингдек, толиблар ўз ҳаракатларини амалга оширган фронт чизиғигача долзарб маълумотларни ўз қўлим билан олишга муваффақ бўлдим. Бу бизнинг рақибларимиз учун жуда ҳайратланарли эди”, дейди у Эхпресс Трибуне нашрига берган интервьюсида. «Улар (АҚШ ва Афғон миллий кучлари) мени йўқ деб ўйлашарди, – дейди Забиҳулла Мужоҳид. – Мен уларнинг босқинлари ва мени қўлга олишга бўлган  уринишларидан кўп марта қочиб қутулдим, улар Забиҳуллоҳни ҳақиқий одам эмас, балки уйдирма, деб ўйлашди. Шундай бўлса-да, мен Афғонистон бўйлаб бемалол ҳаракат қила олдим. Ўйлайманки, бу тушунча бунга ёрдам берди”, деб тушунтирди у.

2009 йилнинг бошида CNN мухбири Ник Робертсон Мужоҳиддан интервью олади, аммо Мужоҳид мухбир билан телевизор камераси ёнида орқаси билан суҳбатлашган. Робертсон бу одамни 30 ёшга яқин, соқолли ва бўйи 6 футдан (1,8 м) бироз баланд деб таърифлаган. 2009 йил май ойида CNN телеканалига интервью берилганидан сўнг, журналистлар билан уяли телефон орқали гаплашган Забиҳулла Мужоҳид суҳбатдошни ёлғончи, деб даъво қилишди. Бир разведка таҳлилчисининг айтишича, CNN билан суҳбатлашган одам, «Мужоҳид» бўлиб ишлаётган бир нечта одамлардан бири, лекин унинг раҳбарлари интервьюдан норози бўлгани учун бу одам тан олинмаган. Таҳлилчи шундай деди: «Забиуллоҳ Мужоҳид битта одам бўлиши мумкин эмас ... Ҳеч ким оммавий ахборот воситаларининг шунча чақириғини қабул қила олмайди».

Америка Қўшма Штатлари Мужоҳидни топиш учун кўп миқдорда пул тикади ва тинимсиз тинтув ўтказади. Бироқ «Толибон»нинг содиқ вакилини қўлга туширишнинг уддасидан чиқа олишмаган.

«Лекин мен ҳеч қачон кетмаганман ёки Афғонистондан қочишга ҳаракат қилмаганман».

Забиҳуллоҳ Мужоҳид оиласи ҳақидаги маълумотларни қуйидагича очиқлайди: «Менинг иккита ўғлим ва иккита қизим бор. Менинг каттам Ҳидоятуллоҳ йигирма ёшда. Кейингиси Муҳаммад, ўн ёшда. Менинг қизларим жуда ёш - навбати билан беш ва уч  ёшда».

Забиҳулла 2021 йилнинг 17 августида  илк бор оммага кўриниш берди ва маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари жамоаларининг саволларига жавоб берди. У пушту ва дарий форс тилларини, ижтимоий тармоқлар ва интернетни жуда яхши билади. Матбуот котиби қандай қилиб шунча ишга улгуришини, бу ишнинг табиати туфайли етарли даражада ухлай олмаслиги ёки овқатланмаган пайтлар бўлгани,  «Толибон» қўмондонлари билан мувофиқлаштириш, бу – телефонларга жавоб бериш ва оммавий ахборот воситаларига маълумот бериш каби туну кун иш графигига амал қилиши билан изоҳлайди.

«Мен ўзимни бу ишга бағишладим», дейди Афғонистон Ислом Амирлиги матбуот котиби.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар