Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида кам таъминланган хотин-қизларнинг контракт пулини вилоят ҳокимиятлари ва давлат ОТМлари томонидан тўлаб бериш механизми яратилмоқда.
Бундан буён вилоят ҳокимиятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳар ўқув йилида 100 нафар кам таъминланган хотин-қизларнинг контракт пулини тўлаб беради.
Қарорга биноан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили ўз ҳудудларидан биринчи курс талабаларидан 25 нафарига ва 2-4 босқичларда ўқиётган 75 нафар хотин-қизларнинг тўлов-контрактини тўлаб берадиган бўлди.
Ундан ташқари, молиявий барқарор бўлган давлат ОТМлари бошқарув кенгаши қарорига асосан 50 нафаргача хотин-қизлар биринчи ўқув йилида бепул ўқитилади.
Кам таъминланган хотин-қизлар қўйидаги мезонлар асосида танланади:
- отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган муҳтож қизлар;
- боқувчиси йўқ эҳтиёжманд ёлғиз аёллар.
Ушбу тоифага мос келадиган хотин-қизлар тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида ОТМга мурожаат этишлари керак. ОТМлар 5 кун ичда рўйхатни шакллантириб, ҳокимликларга маълумот юборади. Талабгорларни танлаб олиш натижалари “Aziz-ayol.uz” сайти орқали эълон қилиниб борилади.
Эслатиб ўтамиз, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олаётган, хорижий ОТМ филиалида ёки олий ҳарбий таълим муассасалари ўқиётган хотин-қизлар ушбу тоифага мос келмайди.
Мавзуга доир мақолалар:
Ёшларимизнинг ўқишга кириш иштиёқи нега сўнмоқда: ОТМ сифати пастми ёки нарх баландми?
Олий таълимга кириш бўйича рекорд натижа Бухорода эмас Хоразмда қайд этилди