Ёшларимизнинг ўқишга кириш иштиёқи нега сўнмоқда: ОТМ сифати пастми ёки нарх баландми?

09.08.2021 13:52

Жорий йилда олий ўқув юртларига топширган талабалар сони нисбатан камроқ. Сабаб олий ўқув юртларининг нархи баланд эканлигими ёки таълим сифати пастлигими? Балки иккиси ҳамдир.

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бу йил 1 миллион 270 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширишини тахмин қилган эди.

4 май куни 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган брифингда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев жорий йилги қабул янгиликлари ҳақида маълумот берган эди. Брифингда Б. Мусаев «Олий таълимни 2030 йилгача ривожлантириш консепцияси»да белгиланганидек, жорий йил 25 фоиздан ортиқ битирувчини олий таълим билан қамраб олиш режалаштирилганлигини айтиб ўтган эди.

"Бу йилги битирувчилар ўқув дастурларини онлайн тугатишди. Бу эса, ўз навбатида, уларнинг ўқув дастурларини ўзлаштиришига таъсир кўрсатган. Шуларни ҳисобга олган ҳолда 2020-2021 ўқув йилида кириш имтиҳонларини соддалаштириш юзасидан давлат раҳбари томонидан вазифалар аниқ белгилаб берилган", - деган эди бош вазир ўринбосари.

Брифингда жорий йил 1 миллион 270 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топшириши тахмин қилинаётганлиги айтиб ўтилган эди. Лекин бу акси бўлди. Бу йилги ҳужжат топширган абитуриентлар сони 948 минг 211 нафарни ташкил этди.

Бу ҳолат паст эканлигини билиш учун ўтган йилдаги абитуриентлар сони билан таққослаб кўриш мумкин:

2018 йилда – 679 00 нафар;

2019 йилда - 960 843 нафар;

2020 йилда - 1 миллион 76 минг нафар;

2021 йилда - 948 минг 211 нафарни ташкил этди.

Бу йилги статистикага қарайдиган бўлсак, 2019 йилдаги ҳужжат топширганлардан ҳам паст. Бунга сабаб нимада?

2021/2022-йилги ўқув йили қабул жараёнларидаги статистика якуний бўлиб, унга тест синови учун тўловни амалга оширмаган, таълим йўналишларини танламаган, текширишлар натижасига кўра ҳали мактабни тамомламаганлиги аниқланган абитуриентлар киритилмаганлиги айтиб ўтилган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
10.08.2021 11:59
Чунки ХТВ битирувчиларнинг ОТМга хужжат топширтириш режасини бажармаган. Хар куни мажлис килиб, маошларини камайтириш ва жамоат ишларига жалб килиш(жазо сифатида), Улугбек Иноятовни раис этиб тайинлаш керак(плагиатликни ургатади).
09.08.2021 20:51
Narx?! U holda nega ayrim abiturientlar xorijiy OTMni tanlashmoqda? O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasida har bir fuqaroning faqat xorijda bilim olish huquqi kafolatlanganmi