Янгиариқ туманидаги 28-сон мактаб битирувчилари 100 фоиз натижа билан олий таълимга қабул қилинди
Маълумки, олий таълимга кириш бўйича Бухоро вилоятидаги Қоракўл мактаб интернати сафида турадиган илм даргоҳлар юртимизда саноқли эди. Аммо сўнги вақтлардаги имконият, таълим тизимидаги туб бурулишлар боис бир биридан ўзадиган, соғлом рақобатга киришадиган таълим масканлари кўпайиб бормоқда.
Янгиариқ туманидаги 28-сон мактабни мана энди ҳамма билади. Боиси мазкур мактабнинг бу йилги битирувчилари 100 фоиз натижа билан олий таълимга қабул қилинди.
Янгиариқ туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, 11-синфни 19 нафар битирувчи битказиб барчаси тўлиқ олий таълимга ҳужжат топширган. Битирувчиларнинг 6 нафари Давлат гранти асосида, 13 нафари эса шартнома тўлови асосида ўқишни давом эттиришади.