Ҳозирги кунда суд тизимида 169 нафар аёл судья фаолият юритиб келмоқда. Уларнинг фаолияти суд тизими учун қанчалик даражада самара беряпти?
Rost24.uz жамоаси илк бор ташкил этилган аёл судьялар онлайн-форумида иштирок этди ва аёл судьяларнинг иш фаолиятида уларга бўладиган босимлар, оиласига қилиниши мумкин бўлган таҳдидлар билан қизиқди
Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган аёл судьялар сони йилдан йилга кўпайиб бораётгани тизимда гендер тенглигига алоҳида эътибор берилаётганини кўрсатади. 2017 йилда судьялик лавозимида ишлаган аёл судьялар сони 115 нафарни ташкил этган бўлса, ҳозирги вақтда келиб, улар 169 нафарни ташкил этмоқда.
Aёл судьялар судья бўлса ҳам бар бир улар аёл, оилада она. Шу сабабдан уларнинг ҳаётига таҳдидлар, оиласига турли хил босимлар бўладими деган савол билан судьяларга мурожаат қилдик.
Судьялар Олий Кенгаши шўъба раҳбари Нодира Бобохонова шундай жавоб берди:
“Ўзбекистон Республикаси Судлар тўғрисида”ги қонуни билан судьяларнинг дахлсизлиги кафолатланган. Шу жумладан, аёл судьяларнинг ҳам. Aлбатта ҳаётда жуда кўп ишлар олиб борамиз ва бу ишларимиз орқали турли хил таҳдидлар бўлиб туради. Оғир ва ўта оғир жиноятларни кўрамиз, фуқаролик ишларини кўришда эса жуда катта тўқнашувлар келиб чиқади, иқтисодий ишларни кўрганда жуда катта инвестициялар киритилган ишлар бўйича низоларни кўришга тўғри келади. Aлбатта бундай бўлгандан кейин ўзига ҳам оиласига ҳам қийин бўлади. Биз бундай ишларни кўраётганда, қонун билан турли хил дахлсизлик ишлари қилинади. Жумаладан, уйларини қўриқлаш бу қонунда ҳам белгилаб қўйилган.”
Нодира Бобохонованинг айтишига қараганда, ўзида бўлмаса ҳам лекин ҳамкасбларида иш кўраётган вақтида таҳдидлар бўлган ва бу қонун йўли билан тартибга солинган. Ҳеч қачон судья тарафларнинг гапи билан қарор чиқармаслиги, доим ўз вазифасини астойдил адолат билан қилиши керак деб сўзини якунлади.
Aёл судья бўлишнинг қийинчиликлари кўп. Aёл бари бир аёл. Балки кун келиб аёл судьяларимиз суд фаолиятида коррупция деган нарсани йўқотар…
Эслатиб ўтамиз, сайтимизда ушбу мавзуга доир қуйидаги мақолалар қўйилган:
Суд тизимидаги аҳвол: Мурдаларни сўроқ қилган судьялар жазоланмаслиги маълум бўлди
Прокуратура ва Судьялар кенгаши маълумотларини яширган судья фош бўлди