Сув муаммоси бўйича тайёрланган видеолавҳага мутасаддилар томонидан муносабат билдирилди

04.09.2021 16:40

Rost24.uz ахборот сайти куни кеча Жиззах вилояти, Бахмал тумани, Янгиобод қишлоғидан ичимлик сувининг танқислиги бўйича "Сиз сувни исроф қилаётган бир пайтда қаерлардадир сувга муҳтож замондошларимиз яшамоқда" номли видеолавҳа тайёрлаган эди.

Ушбу муаммо бўйича «Жиззах сув таъминоти» МЧЖ муносабат билдирди:

"Зафаробод ва Янгиобод ҚФЙ аҳолиси неча йиллардан бери фойдаланиб келган булоқ сувлари қурғоқчилик сабаб камайиб кетгани шу сабабли ичимлик суви аҳоли эҳтиёжи учун етмаётганлиги маълум бўлди.

Ҳозирги кунда ушбу муаммони ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари Янгиобод қишлоғи «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги»нинг Жаҳон тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳаси асосида ичимлик суви иншооти ва тармоғи қурилишини амалга ошириш арафасида. Ҳозирга кунда лойиҳа-смета ишлари амалга оширилмоқда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
07.09.2021 21:49
O‘sha tomondagi suvombordan suv bersa bo‘ladiku bermaydimi qishloqni Yangiobod emas yangi cho‘l desa to‘g‘ri bo‘lardi Yangiobod bo‘lishi uchun bu yerga suv chiqarib bog‘ barpo qilish kerak
05.09.2021 11:27
Gallaorol tumamm Qo'ytosh shaharchasi 2019-yil obodonlashtirikgan edi. Dasturda aholini ichimlik suvi bilan ta'minlash ham bo'lgan, ammo ishlar chala bajarilib shaharcha aholisi hamon ichimlik suvidan qiynalmoqda.