ТАРИХИЙ ВОҚЕА: Олий судда мустақиллик учун қон тўккан юзлаб миллатпарварлар оқланди

25.08.2021 19:36

Олий суд раисининг фармойишга биноан, муайян сабабларга кўра реабилитация қилинмай қолиб кетган қатағон қурбонларининг номларини оқлаш ва уларнинг хотирасини абадийлаштириш масалалари бўйича ишларни амалга ошириш мақсадида ишчи гуруҳи тузилган. 

Шунингдек, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори, республика ишчи гуруҳи аъзоси Б.Ҳасанов томонидан 2021 йил 7 январь куни мустабид совет тузуми даврида қатағон қурбони бўлган ва ҳозирги кунга қадар оқланмаган шахсларнинг рўйхати тақдим қилинган.

Мазкур шахсларнинг етти нафарига нисбатан жиноят ишлари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг архивида сақланаётгани аниқланиб, жиноят ишлари чақиртирилган.

Олий судга 2021 йил 24 февралда 115 нафар шахсга нисбатан 6 та жиноят иши келиб тушган бўлиб, ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилган.

Мазкур жиноят ишларида суд мажлиси баённомаси ёки суд ҳужжатлари (ҳукм ёки бошқача қарор) мавжуд эмаслиги, ишларда фақатгина ОГПУнинг учлик мажлиси баённомасидан кўчирма борлиги  аниқланган. Жумладан:

1. Носирхон тўра (Насырхан Тюря Саид Камальхон Тюряев) ва бошқаларга оид (92 нафар шахсга нисбатан) жиноят иши юзасидан.

1930 йил 27 октябрдаги суддан ташқари ОГПУнинг учлик мажлиси баённомаси кўчирмасига кўра:

Мансурбай Ширгазиев, Мат Ибрагим Урунбаев, Джурабай Кары Мир Исхаков, Тохтасун Балтабаев, Хамра Ходжа Малля Ходжаев, Аббасхан Кары Азиз Ходжаев, Халмирза Умурзаков, Ходжибай Абдубаев, Акрамхан Тюря Малля Ходжаев, Мухамадиев Ахмадша, Хасанбай Рустамов, Абду Гани Садыкбаев – Ўзбекистон ССР ЖКнинг 78, 14-78 ва 67-моддалари билан отиб ташланган.

Абдужалил Маматшаев, Мулла Фазыль Бабамухамедов, Мулла Нугман Каримов, Мулла Сабит Ташматов, Мадат Бабакулов, Раимбай Урумбаев, Мулла Усман Кары Дадабаев, Юлдашев Мулла Таджибай - 10 йил муддатга концлагерда озодликдан маҳрум қилинган;

Мулла Исраил Садыкбаев, Мама Закир Шукурбаев, Мулла Турды Аширматов, Абдухалил Абдуразаков, Мухамед Садык Махмудбаев, Алляхан Абдулла Ходжаев - 8 йил муддатга концлагерда озодликдан маҳрум қилинган;

Хасан Хан Насырхан Тюряев, Абдулла Кары Катта Шейхов - 6 йил муддатга концлагерда озодликдан маҳрум қилинган;

Курбанбай Юсупбаев, Мулла Джурабай Бачебаев, Имам Али Касымбаев, Мамед Али Саид Муратов, Ахмед Али Саид Муратов, Дамулладжан Абулкасымов, Мулла Алихан Азизбаев, Абдул Ахад Нишанбаев, Сайдулла Максудов, Дада Ходжа Аппак Ходжаев, Мат Ибрагим Баратбаев, Мулла Абдулхай Кары Дадабаев, Зикрия Ходжа Акрамханов, Абдухалык Абдугафаров - 5 йил муддатга концлагерда озодликдан маҳрум қилинган;

Ходжам Берды Мадаминов, Каримбай Саидбаев, Рахматулла Абду Вахабов, Аскар Али Абдувахабов, Абдурахман Тапильдыбаев, Мухамедша Каноатшаев, Тюрябай Кадыркулов, Хашимбай Хакимбаев, Мамарасуль Тюрябаев, Ата Мирза Абдурахимов, Мулла Абдукадыр Мамад Каримов, Пайзыбай Усманов, Саидбай Устабабаев, Нуретдин Кары Асадуллаев, Мулла Аскар Назарматов, Сайфетдин Кары Абдужалилов, Бахрам Максудов, Инамджан Кары Мухамед Аминов, Абдулладжан Кары Мадраимов, Мулла Ахмад Али Абду Фаттахов, Балтабай Уразалиев, Мулла Мумин Рустамов - 3 йил муддатга концлагерда озодликдан маҳрум қилинган;

Исакджан Алибаев, Исаметдин Ходжи Нурмамедов, Мулла Мамаджан Карабаев - 2 йил муддатга концлагерда озодликдан маҳрум қилинган;

Нур Мухамед Устабабаев, Барат Узакбаев, Абдулладжан Мадали Ходжаев, Дада Мирза Абдувахидов, Муетдинхан Шаидхан Ходжаев, Исанбай Уразбаев - 1 йил муддатга концлагерда озодликдан маҳрум қилинган

Ходжихан Мулла Каримбаев, Дададжан Абул Касымов, Имамхан Мумин Ходжаев, Баба Мухамед Дададжанов, Шукурбай Шир Алиев, Абдулла Бай Мансурбаев, Халмамад Устабабаев, Илмиямин Юсупбаев, Узакбай Лолакариев, Акбар Ходжи Абду Вахабов - Ўзбекистон ССР ЖКнинг 58, 67, 78, 14-78-моддалари билан уларнинг ОГПУ учлик мажлисига қадар қамоқда сақланган вақтини ҳисобга олиб қамоқдан озод қилинганлар.

Мавжуд иш материалларидан аниқланишича, ушбу жиноят ишида айбланувчи тариқасида ўтган барча шахслар ҳибсга олингач, дастлаб айбловни инкор қилиб келган бўлса-да, сўнг тайзиқлар остида айбларига иқрорлик билдириб кўрсатув берганликлари сўроқ баённомасида ўз ифодасини топган, уларнинг ўртасида юзлаштириш ўтказилмасдан, фақат берган кўрсатувлари ишга тикилган.

2. Ибрагимбек Чакабаев ва бошқаларга оид (16 нафар шахсга нисбатан) жиноят иши юзасидан.

ОГПУнинг 1932 йил 13 апрелдаги баённомасидан кўчирма мавжуд. Бироқ ОГПУнинг ҳукми мавжуд эмас:

1932 йил 13 апрелда Ибрагим бек Чакабаев, Абдукаюм Парваначи Улаев, Ишан Исахан Мансурханов, Алимардон Датхо Мухамедов, Сулайман Салахутдинов, Кур Артык Аширов, Мулла Нияз Парваначи Хакимов, Мулла Ахмад Бий Саидов, Ташмат Ходжа Бердиев, Азим Марка Астанакулов, Куганбек Ширалиев, Шахасан Иманкулов, Мирзакаюм Черов, Куган Кенджаев, Алят Палван Илъмирзаев, Ишан Палван Бахадур Задега оид жиноят иши ОГПУ томонидан кўриб чиқилиб, отиб ўлдириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Мазкур жиноят иши суд томонидан кўриб чиқилмаган, жиноят ишида суд ҳукми ёки баённомаси мавжуд эмас.

3. Терегулов Осман Игматулович ва бошқаларга оид (4 нафар шахсга нисбатан) жиноят иши юзасидан.

Маъмурий сургун қилиш Комиссиясининг 1922 йил 5 мартдаги қарорига кўра, Терегулов Осман Игматулович, Юнгеров Александр Васильевич, Муратов Искандар Исхакович ва Гайнулин Загидлулла Гайдулоевич ЖК 60-моддасига асосан айбдор деб топилишиб, О.Терегулов - 3 йил концлагерда, А. Юнгеров 2 йил концлагерда жазо ўташи белгиланган; 

И.Муратов ва З.Гайнулин жавобгарликдан озод қилиниб, Туркистон, Башкирия, Татаристон ва Кавказ Республикаларида яшаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Хоразм Республикаси фавқулотдаги сессияси Олий Революция Трибунали томонидан 1922 йил 18 ноябрь куни ЖК 40-моддасига асосан Терегулов Осман Игматулович, Юнгеров Александр Васильевич, Муратов Искандар Исхакович ва Гайнулин Загидлулла Гайдулоевич отишга ҳукм қилинган. 

Ушбу ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари алоҳида иш юритувга ажратилган.

4. Даминов Латифга оид жиноят иши юзасидан.

СССР Олий суд ҳарбий ҳайъати сайёр судининг 1938 йил 15 октябрдаги ҳукмига кўра, Л.Даминов - отишга ҳукм қилиниб, мол-мулки мусодара қилиниши белгиланган.

1938 йил 15 октябрдаги маълумотномага кўра, Даминов Латифни отиш ҳақидаги ҳукм ижроси амалга оширилгани кўрсатилган.

5. Султанов Гафурга оид жиноят иши юзасидан.

1930 йил 27 октябрдаги Марказий Осиё Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (БДСБ) Мухтор вакили қошидаги Учлик кенгаши қарори билан Ўзбекистон ССР ЖК 58-модда 2-қисми (қуролли тўдалар, совет ҳудудига қуролли қўзғолон ёки аксилинқилобий мақсадларда бостириб келиши) ва 59-модда 
3-қисми (Чет эл давлатлари билан аксилинқилобий мақсадларда алоқада бўлиш) бўйича айбдор деб топилган ва отувга ҳукм қилинган.

6. Кирамов Кивамга оид жиноят иши юзасидан.

СССР Олий суди ҳарбий ҳайъатининг 1938 йил 9 октябрдаги ҳукмига кўра, ЖК 58,64 ва 67-моддалари билан К.Кирамов отувга ҳукм қилиниб, барча мол-мулки мусодара қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари томонидан юқорида кўрсатилган жиноят ишлари юзасидан тегишли тартибда Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига протестлар келтирилган. 

2021 йил 25 август куни ушбу жиноят ишлари Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисларида кўриб чиқилиб, келтирилган протестлар қаноатлантирилди ва ЖПКнинг 83-моддасига асосан жами 6 та жиноят иши бўйича 115 нафар шахс оқланди.

Шу аснода адолат қарор топди, йиллар мобайнида юзага чиқмай келган ҳақиқат мусаффо осмонимиз узра тантана қилди. Бугунги мустақил ва обод ҳаётимиз йўлида фидокорона кураш олиб борган, ҳатто ўз жонини фидо қилган қатағон қурбонларининг пок номлари халқимиз қалбида мангу яшайди.

Эслатиб ўтамиз, Rost24.uz ахборот-таҳлилий сайти томонидан мустақиллигимиз учун курашган, тарихда “босмачилар” номи билан қораланган ватанпарварларимиз номини оқлаш борасида бир нечта материал эълон қилинган эди.

1.  “Олий судга эътироз: Нега 30 йилдан буён миллатимиз қаҳрамонларини оқламаяпсиз?”

2.   Миллатимиз қаҳрамонлари оқланадими? Rost24.uz кўтарган масалага Олий суд муносабат билдирди

3.  “Олий суд Ўзбекистоннинг қатағон ва пахта иши қурбонларини оқламоқчи”

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
4
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
26.08.2021 20:00
Ayrim cho'chqaxo'rlar repressiya (aslida-genotsid)larni haligacha "to'g'ri ish bo'lgan" hisoblaydi, cho'chqa baribir cho'chqa ekanda
26.08.2021 19:51
Qatag'on qurbonlarini oqlash kerak emas, chunki ularning o'zlari oppoq
26.08.2021 16:10
Tarixingdir ming asrlar ichra pinhon o'zbegim; Qoning birla bo'yaldi, Chirchiq-u Bo'zsuv o'zbegim; Ha o'zbegim-a, o'zbegim.
26.08.2021 11:11
Hurmatli sayt muharririyat, iltimos, bunchalik katta maqola yozmangsizlar, oxirigacha o'qiguncha qornim ochib ketayapti, chunki telefonim "ishqilib belim singan bo'lsinda" emas, oddiy tugmali (кнопичный) telefon. (Uzr, hazil)
26.08.2021 10:49
Konslager deyilibdi, demak Gitler (S)Ishtalinning shogirdi bo'lgan ekanda. O'xshatmasni uchratmas.