Жо Байден: Афғонларга келажак учун курашиш туйғусини  тақдим эта олмаймиз

17.08.2021 08:36

АҚШ президенти Жо Байден Афғонистондаги вазият ва АҚШ армияси Афғонистондан чиқиб кетиши бўйича илк марта баёнот берди.

«20 йил аввал Афғонистонга 11 сентябр воқеаларида айбдор бўлган «Ал Қоида»ни йўқ қилишга, улар ортиқ Афғонистондан ўз ҳарбий базаси сифатида фойдалана олмаслиги ва АҚШ ҳудудида терактлар қила олмаслигига эришиш учун киргандик. Биз миссияни уддаладик. Ҳеч қачон Афғонистонга давлат қуриб беришни ҳақида ваъда бермаганмиз.

Америкалик аскарлар бегоналар учун урушда қатнашмаслиги ва ўлмаслиги керак. Ахир афғонларнинг ўзлари ўз мамлакатлари учун урушмаяпти-ку, нега биз урушайлик? Биз шундоғам уларга керагидан кўп нарса бердик.

Биз Афғонистонга кўмак учун триллион доллар сарфладик, тасаввур қиляпсизми? Уларнинг армиясини моддий техник база билан таъминладик, ҳаво кучларини кучайтириб бердик, лекин «Толибон» ҳаво кучларига эга бўлмай туриб мамлакатни олди. Ваҳоланки, ҳарбий куч борасида 2001 йилдаги «Толибон» кучлироқ эди. Кечирасиз, афғонларга келажак учун курашиш туйғусини тақдим эта олмаймиз.

Афғонларнинг ўзида «Толибон»га қарши туриш учун хоҳиш ва имкон йўқ экан Америка уларнинг заминида беш, ўн ва яна йигирма йил қолишидан ҳам мантиқ йўқ. Бегона мамлакатни америкалик аскарлар ёрдамида қайта қуриш мантиқсизликдир. Бу можарода қатнашиш бизнинг қизиқиш доирамизда эмас. Бу бизнинг хавфсизлик масаламиз ҳам эмас. Россия ва Хитой каби рақобатчиларимизга қолса, биз Афғонистонда бутун умр қолиб, миллиардлаб доллар пулларни сарфлайверайсак.

Афғонистондан чиқиб кетиш учун қулай фурсатни кутишдан ҳам фойда йўқ. 20 йил давомида кўрдимки, бундай фурсат ҳеч қачон келмайди. 

Афғон ҳукумати «Толибон» билан музокаралар олиб бориши керак эди. Аммо жаноб Ғани бундай қилмади ва афғон аскарлари курашишини айтди. Кўриб турганингиздек, бундай бўлиб чиқмади. Ҳа, биз америкалик аскарлар чиқиб кетганидан кейин афғон ҳукумати вазиятни бой беришини кутгандик, лекин бунчалик тез эмас. 

Келажакдаги афғон ҳукумати билан муносабатларимиз уларнинг ҳаракатларига боғлиқ бўлади. Ҳозирги ҳолатда бу «Толибон» ўзини қандай тутишига боғлиқ. Агар улар бирламчи инсон ҳуқуқларини, аёллар ва қизларнинг ҳуқуқларини таъминлашса, бундай ҳукумат билан ишлай оламиз.

Мен – АҚШнинг 46-президенти Афғонистон муаммосини ўзимдан кейин келадиган президентга мерос қолдирмоқчи эмасман», деди АҚШ президенти.

Манба: kun.uz

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
19.08.2021 21:07
ИККИНЧИ ИЗОХ КАНИ
18.08.2021 01:51
ЖАНОБ Байден авгон армиясига моддий техник база, хаво кучлари билан таминланган бусанг Толибон курол манбасини ким таьминлаб берганигахам жавоб бера оласизми, Бугунги кунда авгон тинч ахолини сарсон булиб бошка жойлардан бошпана кидириб юришига буюк давлатларни сабабчидеб биламан!