Шу кунгача 700 дан ортиқ реклама тахталари бузилди. Улар қаторида “Ҳумо Медиа” агентлиги ҳам 20 га яқин реклама баннерларини йўқотди.
Ҳозир Шота Руставели ва Янги Сергели кўчаларида реклама баннерларни бузиш давом этмоқда. Агар улар тагидаги болтларидан кесишса реклама тахтасини омборга олиб бориш мумкин. Аммо экскаваторлар билан шафқатсизларча бузиб ташланса, тадбиркорларга катта зарба бўлмоқда. Улар ҳатто қонуний ҳужжатлари ва паспортлари билан ҳам бузишни тўхтата олишмаяпти.
Ачинарлиси, бузувчиларнинг ўзлари ҳеч қандай ҳужжат ҳам тақдим қилишгани йўқ.
Реклама қурилмалари тадбиркорларнинг шахсий мулки ҳисобланади. Агар биз “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга мурожаат қилсак, унда реклама тахталарини демонтаж қилиш натижасида етказилган зарар қопланиши керак. Аммо, юқоридаги номаълум шахсларнинг буйруғини бажарадиганлар тадбиркорлар олдида ўз ҳаракатларини оқлай олмас экан, етказилган зарар учун товон пули ҳақида умуман гапирмасак ҳам бўлади.
Аммо бузувчилар ўзларини оқлаш учун турли баҳоналарни топишга уринишмоқда. Тадбиркорлар барча зарур ҳужжатларни тақдим этгандан сўнг улар LED ёритгичли экранларини ўрнатиш тўғрисидаги фармон талаблари бажарилмаганлигини рўкач қилишмоқда. “LED –дисплейини” маълум бир кўчалардан ташқари бошқа жойларган ўрнатиш талаб қилинмайди.
“Ички ишлар ходимлари бу ҳолатга ҳеч қандай муносабат билдирмади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари берган аризангизни қабул қилмайди. Чақирсангиз реклама баннерларини бузиш билан боғлиқлигини билганларидан сўнг жамоат тартибини бузганликда айблаб ўзингизни олиб кетади. Мен бузиш ҳаракатларини баҳолаш сўрови билан Бош прокуратурага мурожаат қилдим. Мен жавоб кутмоқдаман. Кейинги инстанция, агар ижобий жавоб бўлмаса, суд бўлади”, деди “Ҳумо Медиа” агентлиги директори Савелий Сокололов.
Реклама компанияларининг эгалари ўз мулклари учун ва муаммони ижобий ҳал қилиш учун курашмоқда. Яқинда реклама тахталари орқали тадбиркорлар давлатимиз раҳбарига Тошкентдаги реклама иншоотларини ноқонуний бузишни тўхтатиш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилишди. Бироқ, тез орада барча 15 та сариқ баннерлар олиб ташланди. Шундан кейин тахталарнинг ўзи ҳам бузиб ташланди. Соколколов бу ҳаракатни “жазолаш операцияси” деб атади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 апрелидан бошлаб Тошкентда реклама тахталари оммавий равишда бузилиши бошланди. Ташқи реклама объектлари учун паспортларни ўрнатишга ва ўзгартиришга мораторий эълон қилинганидан кейинги кун қурилмалар кесила бошлади. Мораторий инвентаризация қилиш ва ягона электрон регистрни шакллантириш учун зарур эди ва мавжуд реклама учун қўлланилмаслиги керак.
Монополияга қарши қўмита пойтахтдаги барча ташқи рекламаларининг 50 фоизи ноқонуний равишда ўрнатилгани ва белгиланган талабларга жавоб бермаслигини айтди. Бироқ, реклама компаниялари эгаларининг сўзларига кўра, қонуний равишда ўрнатилган иншоотлар ҳам бузилган, бузилишда давом этмоқда.
Шартномаларни бекор қилиш ва буюртмачиларга пулни қайтариш – тадбиркор учун катта йўқотиш бўлмоқда.