23 фоиздан 40 фоизгача бўлган микроқарзлар: Банклар орасида тафовут нега бунчалар катта?

18.11.2025 15:36



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки жорий йилнинг 17 ноябрь ҳолатига кўра, мамлакат тижорат банкларида микроқарзлар ва автокредитлар бўйича фоиз ставкаларини эълон қилди.

Ушбу ставкаларга кўра, микроқарзлар, яъни кичик бизнесни бошлаш ёки шахсий эҳтиёжлар учун ажратиладиган қарзлар бугунги кунда кўплаб банклар учун асосий даромад манбаига айланган. Умумий ҳисобда, банклар орасида фарқ жуда катта: баъзи банклар микроқарз бўйича 40 фоизгача ставка таклиф қилса, бошқаларида бу рақам 25-26 фоиз атрофида. 

Масалан, Anor Bank микроқарз бўйича 40,7 фоизлик ставка таклиф қилмоқда. Бу мамлакатдаги банклар орасида энг катта фоиз ставкасидир. Ундан кейинги ўринни 40,4 фоиз билан TBC Bank эгалламоқда. Шу билан бирга, BRB (25,6 фоиз), Infinbank (24,8 фоиз), Trast Bank (24,8 фоиз) ва OFB (26 фоиз) каби банкларда микроқарз ставкалари анча пастроқ. Мамлакатда микроқарзлар бўйича энг кичик фоиз ставкасини тақдим этаётган банк сифатида Aloqabank кўрсатилган. Унда фоиз ставкаси 23 фоизни ташкил қилмоқда. Республикада ўртача фоиз ставкаси Марказий банк томонидан 32,4 фоиз сифатида кўрсатилмоқда. 

Қолаверса, жисмоний шахсларга ажратилаётган кредитлар, яъни микроқарзлардан ташқари одатий банк кредитлари ўртача 22,9 фоиз ставкаси билан берилмоқда. Бу кредитларнинг фоиз ставкаси микроқарзлардаги каби юқори бўлмай, қарз олувчининг молиявий юкини сезиларли даражада енгиллатади. 

Шунга ўхшаш тарзда, юридик шахсларга ажратилаётган кредитлар ўртача 23 фоиз ставкаси билан берилади. 

Республикада микроқарзлар бўйича фоиз ставкалари қуйидагича:

Aloqabank 23.0%
Infinbank 24.8%
Trastbank 24.8%
BRB 25.6%
OFB 26.0%
Milliy bank 26.3%
Uzum bank 27.0%
Turon bank 27.4%
Asakabank 27.6%
Mikrokreditbank 27.6%
Kapitalbank 28.1%
Ziroat bank 28.1%
Agrobank 28.2%
Asia Alliance bank 28.5%
SQB 28.6%
Xalq banki 28.8%
Universal bank 30.6%
Poytaxt bank 30.6%
Madad Invest bank 31.4%
Hamkorbank 32.6%
Garant bank 33.0%
Davr bank 35.7%
Ipak yo‘li bank 36.2%
Ipoteka bank 37.8%
Apex bank 39.2%
Tenge bank 39.7%
TBC bank 40.4%
Anorbank 40.7%. 

Автокредитлар бўйича вазият бироз юмшоқроқ. Энг паст фоиз ставкалари 21-22 фоиз атрофида бўлса, баъзи банкларда бу 27-28 фоизга етиши мумкин. Масалан, автокредитлар бўйича энг юқори фоиз ставкаси Madad Invest bank томонидан 27,9 фоиз билан таклиф қилинмоқда. Trast Bank’да бу кўрсаткич 26,6 фоиз, Sanoat Qurilish Bank’да эса 26,3 фоизни ташкил қилмоқда. Автокредитлар бўйича энг паст фоиз ставкасини Халқ банки (23,5 фоиз), Infinbank (22,6 фоиз), Garant bank (22 фоиз) ва OFB (21,2 фоиз) тақдим этмоқда. Улар орасида етакчилик қилаётган, республикада энг кам фоиз ставкаси билан автокредит ажратаётган банк эса Ipoteka bank саналади. Ушбу банк 20,9 фоиз билан автокредитлар бермоқда. 

Автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 24,4 фоизни ташкил қилмоқда. 

Республикада автокредитлар бўйича фоиз ставкалари қуйидагича:

Ipoteka bank 20.9%
OFB 21.2%
Garant bank 22.0%
Infinbank 22.6%
Xalq banki 23.5%
BRB 24.0%
Ipak yo‘li bank 24.0%
Davr bank 24.2%
Milliy bank 24.5%
Turon bank 24.6% 
Agrobank 24.8%
Asakabank 24.9%
Hamkorbank 25.3%
Asia Alliance bank 25.7%
Aloqabank 25.7%
Mikrokreditbank 25.8%
SQB 26.3%
Trastbank 26.6%
Madad Invest bank 27.9%

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар