Хол ва сўгалларни узиш мумкинми?

04.12.2020 12:04

Хол (тиббий тилда-невус дейилади) ҳужайралар йиғилмаси (меланоцит)нинг “меланин” пигменти билан келишига айтилади. У аксарият аёлларга ноқулайликлар келтиради. Кимдир уни хунук санаса, кимдир халақит бергани учун ҳам уни ўз қўли билан олиб ташлашса ҳаракат қилади. Бу эса жуда хавфлидир!

Агар ҳужайралар яхши сифатли бўлса, бу хол, ёмон сифатли бўлса, гап меланома ҳақида бормоқда. Меланома-жуда тажовузкор саратон шишиши бўлиб, у ўз ҳолича метастазалар генератори саналади. Чунки унинг ҳужайралари яшин тезлигида қон томирлари бўйлаб ҳаракатланиш хусусиятига эга. У ҳосил бўлган еридан қатъий назар инсон танасининг истаган аъзосига метастаза бериши мумкин. Ҳар қандай ҳол ёки пегмент доғи-бу терининг нозик жойидир. 80 фоиз ҳолларда меланома яшириниб олиш учун ҳоллардан фойдаланади.

Биринчи навбатда шуни унутмангки, яхши сифатли ҳосилаларга тегиш мумкинмас. Уни билмай тирнаб юборсангиз ҳам албатта шифокорга кўрининг! Уларни зарарлаб қўйиб, ёмон сифатли ўсма пайдо бўлишига туртки бериш мумкин. Агар уни йўқотишга қарор қилган бўлсангиз, албатта мутахассис (онкодерматолог) маслаҳатига амал қилинг.

Шифокор хол тўқимасини гистологияга юборади. У сизнинг холингиз турини у папиллома, ҳол ёки бошқа нималигини аниқлайди. Холларингиз доимо назоратингизда бўлиши даркор: холлар сони, ранги, ташқи шакли ўзгармаганлигига амин бўлинг.

Хол қачон олиб ташланади?

Онкологик касалликка гумон қилинганда, у тезда олиб ташланиши керак. Шуни унутмангки, яхши сифатли холлар ҳам ўса бошласа, ўз шаклини ўзгартирса, ранги, ҳажми катталашганда олиб ташлаш мақсадга мувофиқдир.

Функционал кўрсатмалар. Агар хол, сўгал ёки папиллома кийим кийишга, тақинчоқ тақишга, юришга, ҳаракатланишга халақит берса уни олиб ташлаган маъқул. Чунки у биринчидан ноқулайлик келтирса, иккинчидан жароҳатланишга олиб келиши мумкин.

Хол ва шунга ўхшаш ўсмалар қанча кўп жароҳат олса, уларнинг ёмон сифатли шишга айланиб кетиш хавфи шунча катталашади.

Эстетик кўрсатмалар. Агар холлар киши ташқи қиёфасига салбий таъсир кўрсатса, киши доим ўзини ноқулай ҳис қилиб, доим асабий юрса, бундай ҳоллар ҳам олиб ташлангани маъқул.

Ушбу белгилар хавфли бўлиб, у мутахассис кўригини талаб этади. Агар невус жуда катта бўлса, у бир неча уринишда олиб ташланади.

ХОЛЛАР ҚАНДАЙ УСУЛЛАР БИЛАН ОЛИБ ТАШЛАНАДИ?

бунинг учун куйдириш, лазер, суржитрон усуллари қўлланилади. Жароҳат жойи у қадар катта бўлмай, у тез тузалади.

Агар хол қаттиқ ва катта (7 ммдан катта) бўлса, у скальпел билан олиб ташланади.

Агар бундай хол куйдирилса, тузалиш узоқ бўлиб, жароҳат жойида чандиқ қолиши сўгаллар тери касаллиги саналиб, унда майда ҳосилалар пайдо бўлади. У 1-2 ммдан 1 смгача бўлиши мумкин.

СЎГАЛ НЕГА ПАЙДО БЎЛАДИ?

Сўгал вирус бўлиб, папиллома-вирус бемор одам билан бевосита контактдан сўнг ёки умумий фойдаланилган буюм орқали ўтади. Инкубацион палла бир неча ойни ташкил этади. У иммунитет сусайганда яна пайдо бўлиши мумкин. Сўгалнинг бир неча тури мавжуд: уни кўпинча терининг бошқа тошмалари билан адаштириб юборишади. Муҳими эса сўгални тери саратон шиши билан адаштириб юбормаслик.

Сўгалларни халқ табобати усуллари билан кетказиш доим ҳам етарли самара бермайди. Иммунитети яхши бўлган одамларда у ўз-ўзидан тушиб ҳам кетиши мумкин, лекин бу жараён узоққа чўзилиши (2ва ундан кўпроқ йилларга) мумкин. Ёки уй шароитида кератолитик пластирлардан фойдаланиш ҳам мумкин. У бевосита сўгал устига ёпиштирилади. Сўгаллар қуйидаги ҳолларда олиб ташланади:

агар сўгал сизга халақит бериб (масалан, товондаги сўгаллар), сиз ўзингизни ёмон

ҳис қилсангиз;

у оғриб, қонаса, шакли ёки рангини ўзгартирса;

сўгал катталашиб кетса;

улар сони кўпайиб кетганда;

у кўринадиган жойда бўлиб, ташқаридан хунук кўринса.

Сўгални олиб ташлаш усуллари:

Электрокоагуляция дерматологик коагуляторда ўтказилиб, унда юқори частотали ток қўлланилади. У тўқималарда ҳарорат кўтарилишига сабаб бўлиб, вирус ҳалок бўлишига олиб келади.

Криотерапия. Сўгаллар суюқ азот ёрдамида олиб ташланади. Бироқ ҳеч бир муолажа 100 фоизлик гарантия беролмайди. Чунки вируснинг фақатгина юза қисми олиб ташланади, унинг илдизи тери эпидермисининг чуқур қатламларида сақланиб қолади. Вирус фаол ҳолатга ўтиши билан унда яна сўгаллар пайдо бўлаверади.

Агар сўгаллар жуда кўпайиб, уларни бирон бир муолажа ёрдамида кетказиб бўлмаса, иммунологга мурожаат этганингиз маъқул.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
31
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
16.10.2022 17:22
Xol kmlarda bolmaydi
13.03.2022 15:22
Qizil xollar va mayda sugallar chiqayabdi bu nimani belgisi yoki kasallikmi
07.03.2022 02:37
Salom menda xolni yallig'lanishi buldi og'riq yuq lekin qon tuplangandek bulgan nima maslahat berasz
03.03.2022 04:45
Men ham xol oldirmoqchiman,qanday boglansam buladi
30.01.2022 15:15
Ikki yuzumda bir xil xol bor ,uyalaman oldirsam boʻladimi
27.12.2021 18:07
Peshonani ōrtasida xol bor noqulaylik tug'diryapti qanda yuq qilsa buladi
22.12.2021 21:39
Мени кошимни тепасда хол бор усма хол огрик беряпди бошм тинмсз огрияпди
13.08.2021 10:57
Mana bugun xudo xoxlasa olib tashlanadi iloxim ëmon bõlmasin ollox shifo berishini sõrayman.
13.08.2021 10:54
Assalomu alaykum menda boshimni orka kismida ēshligimdan bitta katta xol bor edi tõsatdan kattik oğrik paydo buldi doktorga bordim va olib tashlashini aytdi bu ëmon emasmi