Оддий кўкат турларидан бири бўлган денгиз ўтини турли тарғиботлар орқали содда одамларга қиммат нархга пуллаётганларни қандай аташ мумкин?
Давлат телерадиоканалларида деярли ҳар соатда ноёб маҳсулот сифатида тарғиб қилинаётган “Ламифарэн” аслида оддий Ламинария ёки халқ орасидаги “Денгиз карами” номи билан аталадиган кўкат турларидан биридир.
Россия дорихоналарида нархи 107 рублдан 243 рублгача, яъни сўм билан ҳисобланса, 26 минг сўмдан 35 минг сўмгача сотилади. Ўзбекистонда эса айни пайтда бу маҳсулот ноёб биологик озуқа сифатида, турли ташвиқотлар орқали 350 мингдан сотилмоқда.
Корея, Хитой, Япония, Ҳиндистон каби кўпгина денгиз бўйида жойлашган давлатларда бу ўсимлик ҳар бир бозорда ва озиқ-овқат дўконларида жуда арзон нархда сотилади ва ҳеч қандай ноёб ҳисобланмайди. Худди юртимизда ўзимиз кунда истеъмол қилинадиган кўкатлар каби.
Ўзбекистонда "Organic Life Uzbekistan" номи остида фаолият юритаётган компания ушбу маҳсулотни айни пайтда 38 мингдан ортиқ мижозларга турли усуллар орқали 6 ойда 10 қутига яқин истеъмол қилиш кераклигини айтишади.
Мазкур компания call-марказида 100 дан ортиқ ходим мижозлар топади ва уларга маҳсулотни сотади. Агар 38 минг мижоз шу вақт давомида 3,5 миллон сўмдан тўласа қанча маблағ бўлишини тасаввур қилаверинг.
Бироқ, ҳатто ҳассада одамларни югуртириб юборар даражада қудратга эга ноёб маҳсулот сифатида тарғиб қилиш, содда одамларнинг ишончига кириш қанчалик тўғри?
Хулоса ўзингиздан...