Биламизки, талаба ўқишга киргач, унинг молиявий таъминотчиси ота-онаси билан бирга давлат томонидан бериладиган стипендияси ҳисобланади.
Кўпчилик талабалар эса пойтахтда таълим олиш даврида ота-онасига оғирлиги тушмаслигини истайди. Шу мақсадда талабалар ўқиш жараёни билан бирга қўшимча ишга киришга ҳаракат қилишади. Ҳеч бўлмаса, кундалик эҳтиёжини қоплаш учун ҳам ишлашига тўғри келади.
Қайд этиш керакки, ушбу ҳолатлар бош қомусимизда қонун доирасида белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 22-февралда 1222-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Олий таълим тўғрисида”ги низомнинг 50-бандига мувофиқ, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар ўқишдан бўш вақтларида куннинг иккинчи ярмида олий ўқув юрти ва бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси тузган ҳолда ишлашлари мумкин.
Лекин бу ҳам ечим вазифасини бажара олмайди.
Барча талаба бундай тартибдаги иш билан таъминланиши мушкул.
Талаба оладиган стипендия борку, дерсиз, аммо, Талаба олаётган стипендия ижтимоий тенглик қилиш мақсадида базавий миқдорда 400 минг сўм қилиб белгиланган. Бу пул билан эса, айни пайтда, узоғи ярим ой яшаш мумкин. Бунинг устига, талабалар турар жойлари ҳам муаммоли вазиятда бўлганлиги боис кўпчилик талабалар ижарада туришига мажбур бўлишади.
Олий таълим муассасаларида 2001 йил 1 сентябрдан бошлаб, талабаларнинг рейтингига боғлиқ ҳолда стипендияларнинг базавий миқдорлари белгилаб келинган эди. Яъни, ҳамма ўқиган баҳосига яраша стипендия оларди.
Энди эса..
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 59-сон қарори билан олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш, стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиблари бўйича янгича ёндашув тасдиқланган.
Унга кўра;
2019/2020 ўқув йилидан олий таълим соҳасида жорий қилинган янги ўзгаришларга кўра, давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабаларнинг семестр якунидаги рейтинг баҳоларининг умумий ҳисоби 3 баҳони ташкил қилса, улар кейинги семестрда стипендиядан маҳрум этилади. Бюджет асосида ўқийдиган талабаларнинг ўзлаштириши рейтинг ҳисобида умумий кўрсаткичи 30 фоиздан паст бўлса, кейинги семестрдан стипендия олишдан маҳрум қилинади.
Бир семестрдаги ўзлаштириш сустлиги сабаб, иккинчи семестр давомида стипендиядан маҳрум қилиниш қанчалик тўғри?
Умуман олганда бир ой стипендия олмасликни ўйлаб кўришнинг ўзи қўрқинчли эмасми?
Шунингдек, бу услуб баҳолаш мезонининг натижаси пулга бориб тақалаётганлиги сабабли инсон омили янада ортиб ўқитувчи ва талаба ўртасидан коррупцияни ривожлантиришга сабаб бўлади.
Балки мақсадимиз талабанинг билим олишга ундашдир, аммо, бунинг учун ўртага пулни аралаштириш тўғримикин?
Бир семестр олти ой дегани, талабанинг паст баҳо олиши сабаб олти ой давомида стипендия олмаслик нафақат талабанинг, балки, ота-онасининг елкасига оғир юк бўлиб қолмайдими?
Талаба ҳаракат қилса номдор стипендиялар ҳам борку дерсиз, аммо уннинг сони чегараланган. Ҳаммага ҳам насиб қилавермайди.
Агар ростдан таълимга берилаётган эътибор ўз натижасини кўрсатишини истасак, талабани қўрқитадиган қарорлар эмас, аксинча, рағбатлантириш орқали чўққига чиқишини таъминлаш керак, назаримда...
Сардор ПОЁНОВ, УзЖОКУ талабаси