Путин ҳукумат аъзоларига МДҲ мамлакатларида кўпроқ рус тилини ўргатиш кераклиги вазифасини юклади

14.05.2021 04:00

Россия президенти Владимир Путин мамлакат таълим вазири Сергей Кравцовдан МДҲ мамлакатларида рус тилини ўрганишни ривожлантириш бўйича таклиф беришини сўради. 

“INTERFAX.RU” хабарига кўра, Путин ҳукумат аъзолари билан йиғилишда бу борадаги бугунги ишлар етарлича эмаслигини таъкидлаган. “Бу давлатларда рус тилини ўрганишни ривожлантириш, рус тилини қўллаб-қувватлаш керак. Шунинг учун қўшимча таклифлар ишлаб чиқарилишини сўрайман. Бугунги ишимиздан кўра, кўпроқ нарсани бажаришимиз мумкин ва шундай қилиш зарур», деган у.

Яқинда ўзининг Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашувида ҳам шу ҳақда сўз борганини эслатиб, “Бу борада Тожикистон бўйича ҳам таклиф беришингизни сўрайман”, деб таъкидлаган Россия президенти.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўзбек тилини ривожлантириш юзасидан берилган таклиф бир гуруҳ депутатларимиз томонидан рад этилган эди. Сайтимизда ушбу депутатларга қарата профессор Қозоқбой Йўлдошевнинг кескин муносабати ҳам берилган

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар