Шимолий Қозоғистон Россияга хавф соладими?

28.04.2021 11:25

«Россия саволи» ҳар доим Қозоғистон раҳбарларини хавотирга солган ва миллатчиларни танқид қилган.

Байроқлар, қўшиқлар ва қор билан қопланган дашт бўйлаб от чопаётган ўнлаб одамлар: Бу янги тарихий саҳнаси эмас, бу ўзларининг ҳудудий ҳуқуқларини тасдиқлаш учун этник қозоқлар томонидан уюштирилган кенг қамровли чақириқдир. Шимолий Қозоғистон вилояти ва Петропавловск шаҳри аҳолиси ўтган қишда (2020 йил) русларга бу ернинг ҳақиқий эгалари кимлигини кўрсатиш мақсадида жанговарона кўчманчи услубини тарғиб этадиган видеоларни тасвирга олганди.

Ушбу чорлов биринчи бўлиб 2020 йил охирида бўлиб ўтадиган 16 декабрь Мустақиллик куни муносабати билан оддий ватанпарварлик ҳаракатларини намойиш этиш ва Қозоғистон байроғига ҳурмат ифодасини тарғиб қилиш учун чақирилган эди. Қозоғистонликлар уйларига байроқлар ўрнатиб, суратга тушган. Аммо Россиянинг йирик партияси аъзоси Вячеслав Никонов қақшатқич изоҳ берганидан сўнг оддий ватанпарварлик даъвоси янгича тус олди.

Никоновнинг таъкидлашича, Қозоғистон илгари ҳеч қачон давлат сифатида мавжуд бўлмаган. Бунга қўшимча равишда у “ Қозоғистон ҳудуди Россия ва Совет Иттифоқининг ажойиб совғаси», эканлигини айтади. Ушбу даъво Шимолий Қозоғистон ерларини Россия Федерациясига қайтаришни талаб қилган императорлик ўтмишини қўмсовчи бошқа рус сиёсатчилари орасида ҳам қўллаб-қувватланди. Гарчи бу узоқ йиллик иттифоқчилар ўртасидаги ҳудудий яхлитликни ўзаро ҳурмат қилиш анъанасини шафқатсизларча бузишнинг бир кўриниши бўлсада, бу русларнинг Қозоғистон чегараларида биринчи марта қўзғалиши эмасди.

Совет Иттифоқи парчаланаётган пайтда Қозоғистон этник озчиликни ташкил этган. 1989 йил ҳолатига кўра этник қозоқлар республика аҳолисининг атиги 39,6 фоизини, этник руслар эса 37,4 фоизини ташкил этган. Минтақанинг этник таркибига таъсири XVIII асрда Россия империясининг Қозоғистон даштига кириб бориши билан ажралиб туради. Бу жараён 1922 йилда Совет иттифоқи барпо этилиши, унинг Иккинчи жаҳон уруши даврида кейинги кўчириш сиёсати ва коллективлаштиришнинг даҳшатли оқибатлари, яъни маҳаллий қозоқ аҳолисини кескин камайтирган очарчилик билан давом этди. Этник русларнинг кўчиши айниқса Шимолий Қозоғистонда яққол кўзга ташланди, у ҳозирги кунгача этник русларнинг катта сонига эга. Бу катта шаҳарларда яққол кўринади. Масалан, Петропавловскда этник руслар бутун аҳолининг 59,28 фоизини, Павлодарда 41,11 фоизни, Қўстанойда 41,88 фоизни ва Кўкшетовда 29,41 фоизни ташкил қилади. Бу қозоқлар ва руслар ўртасидаги зиддиятли этник муносабатлар ва этник рус миллатчилари ўртасида бўлгинчилик кайфиятлари учун шароит яратмоқда.

Шимолий Қозоғистонни қўшиб олишга биринчи уриниш мустақилликка эришгандан кўп ўтмай содир бўлди. 1992 йилда баъзи сиёсийлашган этник рус жамоалари илгари жангари бўлган казаклар билан бирлашдилар, улар Шимолий Қозоғистондаги ерга даъво қилиб, янги мустақил Қозоғистон давлатидан ажралиб автоном республика бўлишни истаб қолишди. Ушбу уринишдан сўнг Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев «бирлик» номи остида давлат қуриш сиёсатини пухта ишлаб чиқди. Бу ҳеч бўлмаганда қисман этник руслар ҳамжамиятини содиқ ва итоаткор сақлашга қаратилган.

Шунга қарамай, «Россия саволи» Оқ Ўрдани (президент саройи, расмий иш жойи) доимо ташвишга солмоқда. Дарҳақиқат, сиёсий жараёнлар ушбу масала юзасидан хавотирга сабаб бўлмоқда, масалан, пойтахт Олмаотадан (мамлакат жануби-шарқида жойлашган) Остона деб номланганидан кейин тез орада Оқ мўлага кўчирилиши ва ҳозирда Нур-Султон деб номланган (мамлакатнинг шимолий-марказий қисмида жойлашган). Шимолий Қозоғистон вилоятининг жануб томон кенгайиб, кўпроқ қозоқзабон қишлоқларни қамраб олиши ва Қозоғистонда икки фуқароликка эга бўлишни тақиқлаш.

2014 йилда, Украина ва унинг атрофидаги зиддиятлар авж олганидан ва Қримни қўшиб олгандан сўнг, қозоқ расмийлари айниқса хавотирга тушишди ва қозоқларнинг этник миллий ўзига хослиги марказини кучайтиришга, рус ва совет меросини камайтиришга қаратилган бир неча миллатпарварлик дастурларини бошлади. Россия президенти Владимир Путин талабанинг Қозоғистоннинг шимолий ҳудудларида содир бўлган «Украина сценарийси»га оид саволига берган жавоби Совет Иттифоқига қадар «қозоқларда давлатчилик йўқ эди» деб даъво қилиш эди. Бу вазиятни янада ёмонлаштирди.

Украина инқирози бошланишидан олдин, кўплаб рус сиёсий арбоблари ва тарихчилари Украина ҳеч қачон алоҳида давлатга эга бўлмаганлиги ва ҳеч қачон Россиядан ажралиб чиқмаганлигини таъкидлаб келишган. Бундай баёнотлар аҳолини тайёрлашга хизмат қилади.

Қозоғистонда Путиннинг изоҳи 2014 ва 2015 йиллар давомида этник низоларни келтириб чиқарди. Учта этник рус, Қозоғистон фуқароси миллатчилик ва сепаратистик қарашларни билдиргани ва ижтимоий тармоқларда «Россияни қайтариб бериш» учун бевосита ташвиқот қилгани учун қамоққа ташланди. Ушбу ғоядан илҳомланиб, сепаратизмни тарғиб қилувчи ва ташвиқот қилувчи ўнлаб ёпиқ гуруҳлар пайдо бўлди. Миллатлараро низоларни қўзғатишни жазолайдиган янги қонунлар, бир неча миллатпарварлик дастурларидан сўнг босим пасайиб кетди ва мавзу яна секин ёпилди.

Аммо «Россия саволи» вақт ўтиб яна қўзғалди, лекин Қозоғистоннинг ҳудудий яхлитлигига таҳдид солувчи ҳудудий даъволар ва тўлқинлар янги куч билан урилмоқда. Шимолий Қозоғистон билан боғлиқ сўнгги изоҳлар нафақат Кремль томонидан қатъий цензурага учраган, балки Россия ҳукуматидаги таниқли шахслар томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Аммо бу сафар Қозоғистон ҳукумати жавоб бериш ўрнига, Шимолий қозоқларнинг ўзларини бирлаштирганини ва ўзларини ерларининг ҳақиқий эгалари эканликларини даъво қилиш билан ўзларининг этник эканликларини намойиш қилаётганини таъкидлаган.

Улар учун «Россия саволи» айниқса оғриқли ва танқидийдир. Шимолий Қозоғистон вилоятида этник қозоқлар аҳолининг атиги 35,03 фоизини, этник руслар эса 49,53 фоизни ташкил қилади. Минтақанинг энг катта шаҳри Петропавловскда этник қозоқлар аҳолининг 29,99 фоизини ташкил қилса, русларнинг этник қисми эса 59,28 фоизни ташкил қилади. Шу нуқтаи назардан, «Русский Мир» («Рус дунёси») устунлик қилади. Кўп жиҳатдан, минтақа Нур-Султондан узоқроқ ва Россия Федерациясига нафақат сўзма-сўз, балки мажозий маънода ҳам анча яқин. Россия телевидениеси ва оммавий ахборот воситаларининг иштироки жуда кенг, трансчегаравий маданий ва оилавий алоқалар чуқур ва кўчиб кетиш тез-тез учрайди.

Минтақада рус маданияти шу қадар устун бўлганлиги ва маҳаллий этник қозоқлар орасида фаол фуқаролик жамияти ҳаракатлари йўқлиги сабабли, жамиятнинг муносабати мисли кўрилмаган даражада эди. Улардан нега бундай кескин баёнот берганларини сўрашганда, маҳаллий аҳоли «бу ўша рус депутати туфайли» ва «биз ўз еримизни ҳимоя қилишимиз керак» деб жавоб беришди. Фуқаролик жамиятини ривожлантириш нуқтаи назаридан бу яхши белги бўлиб туюлиши мумкин. Бошқа томондан, бундай хилма-хил минтақада этник миллатчилик ва «мулкчилик» (у маданий, тарихий ёки қонуний бўлсин) бўйича қизғин тортишувларнинг авж олиши мумкин. Бир неча йил олдин Россиянинг Грузия ва Украинага қарши хатти-ҳаракатлари пайтида бўлгани каби, ҳозирда Россияда Қозоғистон улар қаторида эканлиги муҳокама қилинади. Россиянинг энг севимли сиёсати «байроқ атрофида митинг» вақтини мамлакат ичкарисида қийинлаштираётганини ҳисобга олсак, унинг ҳозирги Алексей Навальний билан боғлиқ нотинчлиги ва жамоатчиликнинг норозилиги тобора ортиб бораётгани, Россиянинг қай томонга кетаётганлиги ҳақида савол туғилади, бу Қозоғистон бўлиши мумкин.

Сардор ПОЁНОВ таржимаси

Манба: The Diplomat

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар