СССР қулаганидан сўнг Россия учун доимий даъво қилувчи ҳудудлар шаклланиб қолди. Мисол учун Россия Қозоғистонни СССРга кам ҳудуд билан кириб ўзи билан катта майдонни олиб кетганлигини таъкидлаб келади.
Қирғизистон ва Беларусь Республикасини бошқа собиқ совет давлатлари қаторида иқтисодий-сиёсий таъсирида сақлашга ҳаракат қилади. Ва буни қайсидир маънода уддаламоқда. Грузия таркибида бўлган Жанубий Осетия ва Абхазияни (2008 йил) ўз бошқарувига олади. 2014 йилда Қрим яриморолига (Украина) юриш қилиб Мухтор Республикага айлантиради. “Ов“лари бароридан келаётган, Россия хатти–ҳаракатларига Ғарб санкциялар билан чекланаётган бир пайтда Рус ҳарбийлари яна яқин бир ой ичида Донбассда (Донецк ва Луганц вилоятлари) қўзғала бошлади.
Хўш, руслар нега айнан ҳозир Донбассда ҳаракатга тушиб қолишди?
Ўрмонда бўрилар ўзининг борлигини билдириш учун вақти-вақти билан увуллаши бор гап, аммо вақт ўтиши билан бўрилар ҳам қарийди…
Путин Россияси емирилиб бораётган бир пайтда мамлакатда ички низолар авж олди. Бу амалдаги ҳукуматга қарши мухолифатчи Навальний билан боғлиқ… Бундай жараёнда ички муаммолардан одамларни чалғитиш, ташқи душманга қарши аҳолини бирлаштирадиган, ватанпарварлик ҳиссини уйғотадиган битта ҳарбий сценарий керак эди. Шу билан бирга кузда ўтиши кутилаётган парламент сайловларини ҳам унутмаслик лозим. Россия учун ушбу жараёнлар катта тайёргарлик Қрим яриморолини аннекция қилган вақтда ҳам Европа фақат санкциялар билан чекланганди. Энди-чи, ЕИ қандай реакция билдиради. Агар вазият 2014 йил кайфиятида давом этса, Россия қўлининг енгини янада тепароққа кутариши мумкин.
Бўлишувчилар ва томонлар нима дейди?
Ҳарбий ҳаракатлар тадоригини кўришни бошлаган Зеленский Эрдоғон билан учрашади. Табиийки, Туркияни иттифоқдош билувчи Путин коронавирус кучайишини сабаб қилиб авиақатновларни тўхтатиб қўяди. Украинани қўллаб-қувватлаётган АҚШ ва Европа давлатлари Россияга қарши санкциялар киритишни бошлайди.
Шунингдек, Германия канцлери Ангела Меркел Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали қилган мулоқотида Украина шарқида Россия қўшинларини кучайтиришдан воз кечишни талаб қилди. Оқ уй вакили Женнифер Псаки эса Вашингтон Украина чегарасидаги вазиятнинг кескинлашишига жавоб тайёрлаётганини маълум қилди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашувда Анқара Қримнинг Россияга қўшиб олинишини тан олмаслигини, Украина шарқидаги инқироз тинч йўл билан, мулоқот орқали ҳал қилиниши кераклигини таъкидлади. G7 мамлакатлари етакчилари ҳамда Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Россияни Украина чегарасида иғвогарлик қилишни тўхтатишга чақирди.
Расмий Кремль эса Украина чегаралари яқинида ҳарбийлар тўпланишини шунчаки ҳарбий машғулот, дея изоҳлади.
Зеленский Путин билан хоҳлаган жойда учрашиб олишни билдирган. Унга кўра Путин «У Донбассни муҳокама қилмоқчи бўлса, у аввал ДХР (Донеск Халқ Республикаси) ва ЛХР (Луганск Халқ Республикаси) раҳбарлари билан кейин эса Россия билан учрашиши керак», дея таъкидлаган. Путин Зеленский икки томонлама ривожланиш бўйича музокара ўтказишни истаса унга қулай вақтда Москвада қабул қилишини билдирган. Шуни таъкидлаш керакки, Донбасснинг ушбу икки вилоятида руслар кўпчиликни ташкил этади, ҳатто ярим миллион аҳоли Россия фуқаролик паспортига эга.
Киев Миллий университети олими Тарас Кузё Кремль урушга журъат эта олмаслигини билдирган. Чунки ҳозирги хатти-ҳаракат Россиянинг Ғарб билан алоқаларини батамом барбод қилиши мумкин.
Кузё фикрича, Кремль қисқароқ ва чекланган тўқнашув режалаётган бўлиши, Зеленскийга 2008 йилда Грузия Президенти Михаил Саакашвилини ўз қопқонига тушириб, провокацияга учратганини эслатиб қўймоқчи бўлиши мумкин.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украина чегарасига яқин бўлган Россия қўшинларининг бир неча қисмларига ҳарбий базасига қайтишни буюрган.
Шунингдек, у бош штаб, ҳарбий округлар қўмондони ва ҳаво-десант қўшинларига 23 апрелдан қўшинларни доимий жойлашиш пунктларига қайтаришни батафсил режалаштириш ҳамда хавфсизлик чоралари бажарилишини таъминлашни тайинлаган. Шойгунинг сўзларига Европа давлатлари муносабат билдирар экан, вазиятни кузатишда давом этишини билдирган. Лекин вазият ҳали барқарорлашгани йўқ.
Сардор ПОЁНОВ