Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг мурожаатларини бевосита жойида ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларга тезкор ва амалий ечим топиш мақсадида Конимех туман Халқ қабулхонасида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.

Тадбир давомида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Бошқаруви раиси ўринбосари Ойбек Вохидов ҳамда Конимех тумани ҳокими Руслан Рўзиев фуқаролар ва тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқот ўтказдилар.

Учрашувда тадбиркорликни ривожлантириш, банк-молия хизматларидан фойдаланиш ҳамда бошқа турли соҳаларга оид кўплаб мурожаатлар атрофлича тингланди.

Сайёр қабул давомида бир қатор мурожаат ва масалалар бўйича масъуллар бириктирилиб, жойида амалий ечим топди. Шунингдек, қўшимча ўрганиш ва муайян муддат талаб этадиган масалалар бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли мутасаддилар масъуллигида назоратга олинди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот якунида фуқаролар ва тадбиркорлар ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан атрофлича жавоб ҳамда зарур тавсиялар олдилар.