Пандемия шароитида хорижий мамлакатларда меҳнат қилаётган муҳожирларимизнинг айримлари молиявий қийинчиликларга дуч келишмоқда. Оғир аҳволга тушиб қолган меҳнат мигрантларига ёрдам бериш мақсадида #BIRGAMIZ лойиҳаси ишга туширилди.
Мазкур лойиҳа доирасида хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситалари сотиб олиш учун бир марталик моддий ёрдам ажратиш имконияти мавжуд.
Лойиҳа ташкилотчилари хорижда ишлаётган ватандошларимизни ишга жойлаш, яшаш жойи билан таъминлаш каби ёрдамларни ҳам кўрсатади.
Моддий ёрдамга эҳтиёжи бўлган фуқаролар www.birgamiz.com платформаси орқали шахси ва меҳнат мигрантлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилишлари мумкин.
COVID-19 пандемияси даврида хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини расмий амалга ошираётган ЎЗбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатади. Мазкур лойиҳа “саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилмоқда.