Тошкент қўрқинчли шаҳарми ёхуд пойтахт нега 17 та пост билан қўриқланади?

30.03.2021 17:04

Тошкент шаҳри дунёдаги энг хавфли пойтахтлардан бўлса ажаб эмас. Чунки, бугун кузатув камералари ва бошқа воситалар билан қўриқлаш имконияти юқори бўлган бир даврда Ўзбекистон пойтахти Тошкент 17 та ЙПХ ва ППХ постлари билан қўриқланиб келинмоқда.

2017 йил президент Шавкат Мирзиёев парламентга қилган мурожаатида ЙПХ ва ППХ постларини «порахўрлар маскани», «таъмагирлик манбаи» дея таърифлаган эди.

Бугунги кунда Тошкент шаҳри атрофидаги постларда аввалгидек қаттиқ текширувлар мавжуд эмас. Бироқ, эрталабки иш, ўқишга кетиш ва аҳолининг ишдан қайтиш вақтида мазкур постларда катта тирбандликлар юзага келади. Яқинлашиб келаётган рамазон ойида ҳам ифтор маҳал бу постларда автомобилларнинг тиқилинч бўлишини бир ўйлаб кўринг. Бу ЙПХ ва ППХ постларининг аҳолига ноқулайлик туғдириб, асаббузарлик манбаи бўлаётганидан далолатдир.

Мазкур постларда аввалгидек ҳар бир машина текширилмаса, ходимлар ишини кузатув камералари бажараётган бўлса, яна қўшимча ходимлар штатини сақлашдан нима наф? ЙПХ ходимлари давлат бюджети яъни, аҳоли тўлаган солиқлари ҳисобига кун кўрар экан маблағни бу тарзда сарфланиши исроф эмасми? Биз ўз солиқларимиз эвазига асаббузарликни сотиб оляпмизми? Нима учун ЙПХ, ППХ хизматлари ўз ишини юқори технологияларга ишониб топшира олмайди?

Тошкент шаҳри атрофидаги ҳар бир пост ўша ерда жойлашган аҳоли учун катта бир муаммо. Хусусан, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Уйғур кўчасидаги «Назарбек» ППХ блок пости кўприк яқинида жойлашган бўлиб, пост сабабли кўприк устида доимий равишда машиналар тирбандлиги юзага келади. “Назарбек” постидан кўпинча йирик юк ташувчи автомобиллар ўтади. Оқибатда кўприк устида тез-тез оғир юк машиналарининг тўхтаб ўтиши кўприкка экспулатация меъёридан ошиқ оғирлик тушишига сабаб бўлади. Кўприкнинг қурилганига 40-45 йилдан ортиқ вақт бўлганини ҳисобга олсак, у вақтда ҳозирги даврдаги каби йирик юк ташувчи машиналар бўлмаган ва табиийки кўприк бу даражадаги оғирликка мўлжалланмаган.

Мавзудан узоқлашмай яна ЙПХ, ППХ постларига қайтсак 334,8 km² майдонга эга шаҳарга 17 та текширув, қўриқлаш нуқталари кўп эмасми? Европа давлатларида мамлакатлар орасидаги чегараларда ЙПХ, ППХ хизматлари бўлмаган бир вақтда биз мамлакат ичидаги шаҳарни 20 га яқин пунктлар билан қўриқлаб келмоқдамиз. Тошкент шунчалар хавфли, қўрқинчли шаҳарми? Уни қўриқлаш учун бюджетдан маблағ сарфлаб шунча ходимларни ёллаш шартми?

Мамлакат президенти мазкур ЙПХ, ППХ постларини танқид қилиб “тамагирлик манбаи”, деб атаганига 4 йилдан ошди. Тошкент эса ҳамон ЙПХ ходимлари постларининг қуршовида қолмоқда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
12
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
04.04.2021 11:02
Чолпон пости вапше керекмас пост
01.04.2021 20:49
сенинг икки кузинг уртасида бурнинг булмаса кузларинг бир бирини уйиб олади гаи ходимлари пора хурлик маскани булса сенга ухшаган булогерлар бир олишда 2 талаб уйни хокимиятда порага олган. улар порахурликга утмайдими. жарима киммат эмиш сен милицияни эмас конунни хурмат килда коидани бузма сенга хеч ким тегинмайди. яна гапинг борми!
31.03.2021 11:01
Бу постлар харомхурларнинг даромад манбаи,шунинг учун йукотилмайди
31.03.2021 08:08
Ассалому алайкум. Азизлар. Тахририят жуда ўринли мавзуни кўтарибди. Бу постлар асосан эслашимча 1999йилдан бошлаб ўрнатилган эди. Ҳозирги шароитда биз Тошкентни кимдан қўриқлаяпмиз, ўз ҳақимизданми, бу уятли ҳол. Жуда кўп ҳолларда, чет элликлар билан шаҳарга кириб келишда, ҳаммамиз жиддийлашиб, қўрқув ичимизга кириши табиий ҳол бўлган, худди уруш бўлаётган шаҳарга кириб келаётгандек. Энди. ПРЕЗИДЕНТимизни ваъдаларига келсак, юзлаб шундай ваъдалар бериб бажармаганини кўриб, санаб бораяпмиз. Давлат раҳбари учун бу катта салбий ҳолат деб қарайман. Каримов ҳам бошида ваъдалар бериб, кейин ҳалқни эмас, Куч ишлатар тизим манфаатларини химоя қилишга ўтган эди, шу ишни Ш. Мирзиёев ҳам қайтармоқда. Демак яна одамларни ўз юртини ташлаб чиқишлар кўпаяди, қашоқлик оша боради. Шу еетишда яна 27 йил шундай нафас олишга мажбур бўлаверамиз. Шоҳ ҳам айтади, ҳам қайтади. Бу постлар кўпаяди ва кўпаяди.
31.03.2021 05:45
😡😡