Декабрда қандай ҳарорат кутилмоқда?

04.12.2020 05:27

Декабрда ёғингарчилик ёмғир қор кўринишида бўлади.

Дастлабки кузатувларга кўра, бу йилги декабрь ҳарорат кўрсаткичлари бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, ой давомида ҳароратнинг кечаси 0-5 даража совуқдан 2-7 даража илиққача, кундузи 0-5 даража илиқдан 10-15 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда. Республикамизнинг шимолида тунда 8-10 даража совуқ бўлиши мумкин. Ойнинг иккинчи ярмида эса 12-15 даража совуқ бўлиши мумкин.

Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликли кунлар ўртача 5 кундан 13 кунгача ташкил қилиши мумкин. Бир кеча-кундузда максимал ёғинлар миқдори суткалик меъёрдан анча кўп бўлиши мумкин.

Охирги 10 йил ичида намгарчилик кўп бўлган декабрлар 2013, 2016, 2019 йилларда қайд этилган. Масалан, 2019 йил 22 декабрда максимал суткалик ёғинлар миқдори Тошкентда 34 мм.ни ташкил қилган.

Бу йилги декабрда ойлик ёғинлар миқдори меъёр атрофида, айрим жойларда меъёрдан юқори, шимолда эса баъзи жойларда меъёрдан паст бўлиши кутилмоқда (Тошкентда декабрь ойи учун ёғинлар 59 мм.ни ташкил қилади). Ёғингарчилик ой давомида вақти-вақти билан кузатилади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар