Китоб мутолаасини тарғиб қилиб, кўпчиликка танилган “Тирик китоб” сифатида эътироф этилган китоб сотувчи Хайрулла Асадов жаримага тортилди.
Маълум қилишича, унга яқинда ёрдам сифатида эски китобларни сотиш учун хайрия йўли билан махсус жой қуриб берилган. Бироқ фаолияти юзасидан солиқ органларига шикоят тушиб, солиқ органлари томонидан харид чеклари тақдим этилмагани важи билан судга ариза киритилиб, маъмурий иш қўзғатилган. Асадовнинг сўзларига кўра, аризани Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигида ишлайдиган фуқаро киритган.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди қарорига кўра, Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди қарорига кўра, Хайрулла Асадовга 2 млн 60 минг сўм миқдорида жарима тайинланган. Шунингдек, ашёвий далил сифатида олинган 300 дона китоб ҳам мусодара қилинган.
Асадовнинг таъкидлашича, текширув жараёнида кечки пайт келиб, китобларни олиб кетиш ёки чиқиндига ташлаш билан таҳдид қилинган ҳолатлар ҳам бўлган. Аммо ўша атрофдаги кишиларнинг ёрдами билан китоблар сақлаб қолинган.

Китобхонликни тарғиб қилиб келаётган Хайрулла Асадовга уни халқ орасида машҳур қилган Эркин Бозоров молиявий ёрдам кўрсатиб, 2 млн 60 минг сўм жаримани тўлаб берган.
Аввалроқ китобхонликни ривожлантириш бўйича Президент қарор имзоланганди. Шунингдек, Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси ҳам ташкил этилди.
Аммо солиқчи ва судьяларимиз эса маънавият ва маънавиятчиларга қарши жарима билан курашни бошлади.
Президент қарори билан китобхонлик тарғиботи учун бир қатор имтиёзлар бериладиган бўлди.
“Китобхонлик маданиятини ривожлантириш” жамғармаси орқали энг истеъдодли ёзувчиларга ижодий буюртма берилиб, бир йил давомида ойига 20 миллион сўмдан ҳақ тўланади.
Энг сара хорижий асарларни ўзбек тилига, миллий адабиётни эса хорижий тилларга таржима қилиш ва нашр этиш харажатларининг ярми қопланади.
Янги ўқув йилига қадар энг яхши 100 та асардан иборат тўплам тайёрланиб, барча мактаб ва техникумларга етказилади. Энг фаол китобхон ўқувчиларга 10 миллион сўмдан мукофот берилади.
Кутубхона, “book cafe” ва китоб дўконлари очиб, ойига 10 минг донадан ортиқ китоб сотган тадбиркорларга 3 йилгача 1 миллиард сўмгача 7 фоизли ссуда ажратилади.
Аммо бу ерда китоб тарғиботи билан шуғулланадиган фуқаро билан солиқчилар судлашиб юрибди.