Янгийўл туманидаги 250 ўринга мўлжалланган 5 сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида 900 дан ортиқ ёшлар таҳсил олмоқда.
Шу сабабли тўгарак ва машғулотларни смена асосида ўтказишга мажбур бўлинмоқда.
Бу ҳақда маданият вазири Озодбек Назарбеков маълум қилди.
Вазир мазкур ўқув даргоҳини бошқа мактабларга ўрнак бўлишига арзигулик эканини қайд этган ва ўқувчилар сони кўплигини болалардаги санъатга бўлган қизиқиш билан боғлаган.
Бироқ, Озодбек Назарбеков бир неча сменада машғулот олиб борилаётган 5 сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби муаммоси бўйича ечим бермаган.