Бирламчи маълумотларга кўра, чақнаш натижасида уйнинг бир қисми қулаб тушиб хонадон соҳиблари вайроналар остида қолган. Турар-жойнинг зарар етган қисмидан тўрт киши олиб чиқилиб, тиббиёт муассасасига юборилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, чақнаш оқибатида 36 ёшли ота ва 14 ёшли катта фарзанди вафот этган бўлиб, она ва кичик фаарзанд турли даражада тан жароҳатлари олган.
Бирламчи маълумотларга кўра, чақнашнинг асосий сабаби сифатида табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши тахмин қилинмоқда.