Мактаб ўқувчилари орасида "наркотик" истеъмоли йилдан йилга ортиб бормоқда

15.03.2021 14:43

Янги гиёҳванд модда — никотинли снюслар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиб, тарқатила бошлаганига деярли уч йил бўлмоқда

“2019 йилда мактабларда ўтказилган ҳамкорликдаги рейдлари давомида 110 нафар ўқувчи ёнидан никотинли снюслар топилган бўлса, 2020 йилда 270, 2021 йилнинг икки ойи давомида 301 нафар ўқувчи ёнидан топилган ва уларни истеъмол қилувчиларнинг энг ёши 5-синф ўқувчилари бўлган”, дейди “Миллий тикланиш” партияси Марказий кенгаши бўлим бошлиғи Дониёр Тошбоев.

Сайтимизда мухбиримизнинг “Ҳеч қачон ишламаган қонун” номли махсус эксперименти эълон қилинган эди. Унда 20 ёшдан кичик бўлган rost24.uz мухбири қонунчиликдаги таъқиқларга қарамасдан бемалол дўконлардан тамаки маҳсулотларини сотиб олганини маълум қилган. Мазкур эксперимент асосида таҳририят таъқиққа қарамай сотувчиларнинг вояга етмаганларга тамаки маҳсулотини сотиши ва бу иши учун жазоланмаслиги ачинарли экани қайд этилиб, тегишли қонунларнинг нега ишламаслиги ҳамда амалдаги қонун нормалари бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги ҳақида Қонунчилик палатаси депутатларидан муносабат сўради.

“Миллий тикланиш” демократик партияси сайтимиз экспериментига муносабат билдириб, партия тамаки маҳсулотларидан ҳам хавфли бўлган никотинли снюсларнинг ёшлар орасида тарқалишига қарши курашаётганини билдирди. 

Дониёр Тошбоев Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Ибн Сино” жамоат фонди  ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирлар натижаларини келтириб бу масала сайтимиз эътиборидан четда қолганини айтади.

Аслида, ушбу тадбир натижалари ҳамда снюсларнинг хавфли экани бўйича айнан rost24.uz сайти бонг ура бошлаганди. Жорий йил бошида  “Ўзбекистонда янги гиёҳванд модда оммавий равишда, қонуний тарқатилмоқда” номли мақола эълон қилинган эди.

Нима бўлганда ҳам ҳеч қачон ишламаган қонунга 10 йил давомида чора кўрилмаганини оқлаб бўлмайди. Никотинли снюслар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиб, тарқатила бошлаганига деярли уч йил бўлмоқда. Тамаки маҳсулотлари неча йиллардан бери биз билан ва энг ачинарлиси, унинг сотуви қонун билан чеклангани амалий натижа бераётгани йўқ.

3 март куни “Миллий тикланиш” партияси ўтказган тадбир эса мазкур масала бўйича йиллар давомида курашиб келинганини англатмайди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
9
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
16.03.2021 00:06
Нимага хар бир дуконга 1 мартадан сотиш керак эмаслиги хакида эслатма бериб, унинг окибатлари тугрисида тушунтириб чикиш урнига, мактабларга юриб, тадбир утказишни афзал билишади? Менимча дуконларни хеч булмаганда бир марта огохлантириш каррасига бу сонларни кискартиради. Мактаб боллари эса хар доим хар хил йулларини топаверади, улар тадбирда катнашаетганлардан ихтиро килиш кобилияти каррасига юкорирок
16.03.2021 00:06
Нимага хар бир дуконга 1 мартадан сотиш керак эмаслиги хакида эслатма бериб, унинг окибатлари тугрисида тушунтириб чикиш урнига, мактабларга юриб, тадбир утказишни афзал билишади? Менимча дуконларни хеч булмаганда бир марта огохлантириш каррасига бу сонларни кискартиради. Мактаб боллари эса хар доим хар хил йулларини топаверади, улар тадбирда катнашаетганлардан ихтиро килиш кобилияти каррасига юкорирок