“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев Фарғона водийсида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан мулоқотларда иштирок этди. Бундай тадбирлар Андижон, Наманган ва Марғилон шаҳарларида ташкил этилди.
Учрашувларда Савдо-саноат палатаси, Кадастр агентлиги ва маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари билан биргаликда тадбиркорлар фаолиятида дуч келаётган масалаларга ижобий ечимлар берилди.
Мулоқотларда асосий эътибор янги иш ўринлари яратишга доир бизнес лойиҳаларини молиялаштириш, банк кредитларидан мақсадли фойдаланиш, тижорат ер участкаларини расмийлаштириш ва кадастр ҳужжатлари билан боғлиқ масалаларга қаратилди.
Банк раҳбари “Бизнесни ривожлантириш банки” давлатимиз раҳбарининг қарори билан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурининг асосий таянч банки этиб белгиланганини таъкидлаб, банк ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос имкониятларидан келиб чиқиб тадбиркорларни молиявий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.
Учрашувларда кўтарилган масалаларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Бошқаруви раисининг ўринбосарлари ҳам Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда маҳаллий тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувларда иштирок этди.
Худудларда бўлиб ўтган мулоқотларда тадбиркорлар томонидан билдирилган таклифлар ҳамда ғоялар асосида лойиҳалар тайёрлаб, амалиётга жорий этиш бўйича аниқ ва манзилли чоралар кўриш юзасидан вазифалар белгиланди.
Шунингдек, учрашувлар давомида мутахассислар томонидан банк маҳсулотлари ва улардан фойдаланиш шартлари бўйича маълумотлар берилди.
Реклама ҳуқуқи асосида