Тошкентдаги айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

22.05.2025 09:43

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 8-мавзесидаги газ тармоқларида таъмирлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан 22 май куни соат 09:00 дан 18:00 гача тумандаги айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Аҳоли истеъмолчилари: Юнусобод 2–19-даҳалардаги кўп қаватли уйлар, “Анорзор”, “Шаҳристон”, “Кулолқўрғон”, “Йўлариқ”, “Туркистон”, “Регистон” “Бободеҳқон” МФЙлари ҳамда Регистон, Мирзааҳмедова, Мойқўрғон, Бинкат, Юқори Қорақамиш кўчаларидаги хонадонлар. Шунингдек, 480 та улгуржи истеъмолчилардан ҳам газ таъминоти тўхтатилади.

Шунингдек, қуйидаги маҳаллаларда газ босими пасаяди: “Отчопар 1”, “Отчопар 2”, “Юнусобод”, “Посира”, “Ҳиёбонтепа”, “Бодомзор”, “Шивли”, “Фирдавсий”, “Янгитарнов”, “М. Улуғбек”, “Буюк Турон”, “Бўзсув”, “Ифтихор”, “Жомий”, “Турқўрғон”, “Янгиариқ”, “У. Ширин”, “Минор” ва “Матонат” МФЙ.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар