Rost24.uz МАХСУС ЭКСПЕРИМЕНТИ: Ҳеч қачон ишламаган қонун...

10.03.2021 12:11

Депутатлардан муносабат кутиб қоламиз. Келажагимиз бўлган ёшларни ким ўйлайди?..

Ижтимоий эксперимент ўтказилди: Ўзбекистон Республикасининг тамаки маҳсулотларини тарқатишни чеклаш тўғрисидаги қонуни очиқчасига бузиб келинмоқда...

Экспериментнинг мақсади Тошкентдаги тамаки сотувчи дўконлар Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонунига қанчалик амал қилаётганларини аниқлаш эди. Натижага кўра ушбу қонун ҳақида тамаки сотувчи дўконлар умуман ахборотга эга эмасликлари маълум бўлди.

Rost24.uz сайтининг 20 ёшга тўлмаган мухбири Тошкентнинг Юнусобод, Шайхонтоҳур, Чилонзор, Олмазор ва Мирзо Улуғбек туманларидаги бир нечта дўконларга кириб тамаки маҳсулотларини сотиб олган ва ўртадаги сотув жараёнини диктофонга сақлади. Юқорида тилга олинган тумандаги дўконларнинг биронтасида тамаки маҳсулотини сотишдан аввал мижознинг ёши сўралмаган.

Айрим дўкон сотувчилари мухбиримизнинг «Нега ёшимни сўрамай сотяпсиз?», деган саволига қўполлик билан жавоб қайтаришган ва шунга қарамай, тамаки сотишдан бош тортмаган. Ёш мухбиримиз қайси дўконга кирмасин, тамаки сотувчилар 20 ёшдан кичикларга сотиш мумкин эмаслиги ҳақидаги қонун меъёрлари ҳақида билмасликларини яширмаган.

«Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонуннинг ўлик аҳволда эканига ким айбдор?

Мазкур қонун қабул қилинганига 10 йил бўлмоқда. 10 йил ичида 20 ёшдан кичикларга тамаки маҳсулотини сотгани учун жавобгарликка тортилган фуқаро борми?

Қонунлар чиқарилаверса-ю амалда ишламаса, уларни ишлаб чиқишдан нима наф? Қонунларнинг амалда ишлашини ким назорат қилади?

Сайтимиз томонидан эксперимент натижалари ҳужжат сифатида сақлаб қўйилган, уларни тегишли идораларга тақдим этишга тайёрмиз. Шу ўринда Rost24.uz сайти ёшларнинг саломатлигига қайғурган ҳолда тамаки маҳсулотлари сотуви бўйича жамоатчилик назоратини йўлга қўйишни таклиф этади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
13
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
16.03.2021 00:41
Вот это правильно. Нужно продолжать в этом духе для того, чтобы трбования закона соблюдались.
11.03.2021 15:31
Молодцы, буларканку, фойдалик амалиет килибсизлар