Энергия ресурслари нархи ошиши ҳақидаги хабар кўпчиликни ўйлантириб, ҳатто ташвишга сола бошлади. Айниқса, ҳар бир сўмни ҳисоблаб яшайдиган аҳоланинг кам таъминланган қисми учун ҳар қандай нарх ошиши бир стресс экани турган гап.
Бироқ куни кеча давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор айни вақтида қўйилган олқишга сазовор қадам бўлди.
Мазкур ҳужжат аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ва бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида адолатли механизмларни жорий этишда катта аҳамият касб этади.
Қолаверса, ушбу қарорда “ижтимоий давлат” концепциясида назарда тутилган фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси ва фаравонлиги учун қайғуриш миссияси аниқ намоён бўлмоқда.
Қарорнинг асосий мақсади ва аҳамияти
Бу қарорнинг асосий мақсади – ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг бозор тамойилларига мослашуви натижасида юзага келиши мумкин бўлган молиявий юкламаларни кам таъминланган оилалар учун юмшатиш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишдир.
Шу мақсадда давлат томонидан доимий компенсация ва бир марталик моддий ёрдам тақдим этилади.
Қарорда ижтимоий ҳимоялаш назарда тутилган оилалар
Қарорга мувофиқ, 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелга қадар қуйидаги оилалар электр энергияси ва табиий газ учун махсус компенсацияларга эга бўлади:
Компенсация миқдорлари
Қўшимча моддий ёрдам чоралари
Бундан ташқари, 2025/2026 йилги иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга бир марталик 1 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам ажратилади. Бу ёрдам қуйидаги оилаларга тақдим этилади:
Мазкур ёрдамнинг шаффоф ва адолатли тақсимланишини таъминлаш мақсадида маҳалла органлари, маҳаллий ҳокимликлар ва ижтимоий ҳимоя агентликлари фаолият олиб боради.
Молиявий таъминлаш ва назорат механизми
Давлат мазкур дастурни молиялаштириш учун республика бюджети маблағларидан фойдаланишни режалаштирган. Шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Халқ банки ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги биргаликда ушбу тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлайди.
Қарорнинг ижроси устидан Бош прокуратура назорат ўрнатади ва ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши қатъий назорат қилинади. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий ҳокимликлар ва маҳаллалар уюшмаси ушбу жараёнларни мувофиқлаштириб боради.
Хулоса
Мазкур қарор давлатнинг аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида барқарорликни сақлашга қаратилган стратегик сиёсатининг ёрқин намунасидир. Бу нафақат эҳтиёжманд аҳолининг молиявий юкламасини камайтириш, балки уларнинг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган муҳим қадамдир.
Бундай қарорлар аҳолининг давлатга бўлган ишончини ошириш билан бирга, ижтимоий тенгликни таъминлаш ва иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Давлат томонидан таъминланаётган ёрдам чоралари адолатли ижтимоий сиёсат юритиш йўлидаги муҳим тадбирлардан бири бўлиб, аҳолининг эҳтиёжларини қондиришда самарали восита бўлиб хизмат қилади.
Машҳура Юнусова