Ўзбекистон хусусий боғчалар қимматлиги бўйича 127 мамлакат ичида 62-ўринни эгаллади

13.03.2025 11:51

Numbeo маълумотларига кўра, 2025 йил 7 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хусусий боғча хизматлари нархи бир бола учун ойига 295,3 долларни ташкил қилган. Нарх-наво бўйича Ўзбекистон дунёда 127 мамлакат ичида 62-ўринни эгаллади.

МДҲ мамлакатлари орасида хусусий боғчалар нархи қуйидаги давлатларда Ўзбекистондан арзон:

Россия — 262,9 доллар;
Озарбайжон — 242,2 доллар;
Қозоғистон — 240,6 доллар;
Қирғизистон — 190,3 доллар;
Тожикистон — 104,3 доллар.

Қуйидагиларда эса нархлар Ўзбекистондан ҳам қиммат:

Украина — 296,9 доллар;
Беларусь — 299,3 доллар;
Арманистон — 306,9 доллар;
Молдова — 372,3 доллар.

Дунёда хусусий боғча бўйича энг қиммат нарх Швейцария, Нидерландия ва Буюк Британияда бўлса, энг арзони Бангладеш, Шри-Ланка ва Покистонда қайд этилган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар