Ижтимоий тармоқларда Отабек Умаров билан содир бўлган йўл транспорт ҳодисанинг иштирокчиси Бобир Маматов ушбу ЙТҲнинг қандай содир бўлганлигини сўзлаб берди.
13 февраль куни Пушкин метросининг атрофида кечки соат 18:00 - 18:30 ларда содир бўлган ЙТҲ Отабек Умаров мотоцикли билан келиб урилган Епика автомобилининг эгаси Бобир Маматов бўлган.
"ГАИ ходимлари келди, олиб кетди" деган хабарларнинг барчаси ёлғон ҳисобланади, - деди Б.Маматов - Асосийси, мени ўлганим ҳам ёлғон. Оллоҳга минг шукур мен соппа-соғман.
Ижтимоий тармоқларда ўзим ҳақимда турли ёлғон маълумотларни эшитдим, ўқидим. Ростини айтсам, Отабек Умаровни ўзим машинамда касалхонага олиб борганман. У хавотир оладиган даражада оғир жароҳатланмаган эди.
Отабек Умаровнинг яқинлари берган маълумотга кўра, у ҳозирда Жанубий Кореяда даволанмоқда. Шу кунга қадар икки ҳафталик карантинда сақланган. Бугун жарроҳлик операцияси ўтказилган.