Президентдан "дух" олган "Зулфиячи" қиз суди ёпиқ тарзда ўтказилади

13.09.2024 14:20

ССП Навоий бошқармаси бошлиғига нисбатан очилган жиноят иши 18 сентябр куни Навбаҳор туман судида ёпиқ тарзда бўлиб ўтади.

2024 йил 6 мартдан буён Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Мерей Омонбоева жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми а банди билан (жуда кўп миқдордаги фирибгарлик ишларида) айбланмоқда. Бундай жиноят учун БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мавжуд.Шунингдек, жиноят иши судя Алишер Файзуллаев раислигида текширилади.

Таъкидлаш жоизки, шу йилнинг апрел ойида ҳам Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилганди. Ўша вақтда, Омонбоева Навоий шаҳри ҳокими орқали ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, қурувчи тадбиркорлардан катта миқдорда пул олгани айтилган.

Қўшимча маълумот учун, 27 ёшли Мерей Омонбоева 2020 йилда Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган. Ҳозирги лавозимидан олдин, "Зарафшон" маҳалласида ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган. 2021 йил Кармана туманидаги қуёш фотоелектр стансиясини ишга тушириш маросимида у давлат раҳбарига "сизнинг келганингиздан "дух" олдик" -деганди. Шавкат Мирзиёев унга президент совғаси сифатида Нехиа 3 совға қилган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
9
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар