"Middle East Eye" нашрининг хабар беришича, Россия президенти Владимир Путин агар Туркияга ташриф буюрса, ташриф вақтида унга қирувчи самолётлар ҳамроҳлик қилишини талаб қилди.
Манбаларга кўра, президент унинг парвоз режимидаги самолётига Украина ҳужум қилишидан хавотирланиб, ўзининг ҳарбий самолётлари ҳимоясида Анқарага учишни талаб қилмоқда.
Бироқ Путиннинг бу талабини бажариш қийин, чунки Туркияда НАТОнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари мавжуд бўлиб, улар Россия қирувчиларини душман сифатида қабул қилиши мумкин. Шунингдек, Туркия президент ташрифи учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ўчириш ёки ўзгартиришни режалаштирмаяпти.
Бундан ташқари, Россия вакиллари Анқара шаҳридаги учта йирик меҳмонхонани давлат бошлиғи учун хавфсиз деб ҳисоблашмаяпти. Чунки, бу меҳмонхоналар Америка компанияларига тегишли.
Ҳозирда, Путиннинг Хориждаги барча парвозлари мунтазам қирувчи самолётлар ҳамроҳлигида амалга оширилмоқда.