Rost24 ушбу савол билан жамоатчиликка юзланди.
Жавоблар:
- Медиада ҳозир тенглик.
- Блогерларда имконият кўп, улар кўп нарсани ёзишади, журналистларда тақиқ кўп. Улар цензурадан қўрқишади.
- Блогерлар деб ўйлайман, чунки улар сифатлироқ видео чиқаришади.
- Журналистлар, чунки улар ўқимишли деб биламан.
- Блогерларни халқ кўпроқ танийди, журналистларни ҳеч ким танимайди.
- Албатта, журналистлар. Чунки, уларнинг онги анча кучли, блогерлар яқинда чиққан.
- Менимча журналистлар, чунки блогерлар билмайдиган кўп хабарни журналистлар билишади. Тақдим этишлари ҳам бошқача ва аниқ.
- Ўйлашимча блогерлар кучли, негаки, Ўзбекистонинг тенг ярим аҳолиси ёки ундан ҳам кўпроғи блогерларни кузатади. Ижтимоий тармоқларда улар фаолроқ, медиа ходимларига қараганда.
- Айни пайтда ҳукуматнинг ўзи устунлик қиляпти. Чунки блогерларни сотиб олиб қўйишган, шу кунгача. 2016, 2018 йиллардаги блогасфера йўқ. Сотиб олишди, сотиб олишмаганини қўрқитишди. Журналистлар эса аввалдан қўрқитилган. Эркинлик нималигини билмасдан туриб, яна ўша ҳолига қайтариб қўйишди.
- Журналистлар, оммага кўпроқ маълумот беришади.
- Масса жиҳатидан оладиган бўлсак, блогерларда одам кўпроқ.
- Журналистлар блогерларга қараганда тартиблироқ деб биламан, чунки улар аниқ бир режа асосида ишлайди. Блогерлар маълум бир соҳага ихтисослашган ва ўша соҳани кўтариб чиқади.
- Журналистлардан кўра блогерларни анча кучлироқ деб ўйлайман. Масалан, журналистлар телевизорда, блогерлар эса ижтимоий тармоқларда фаолроқ. Кўпчилик ижтимоий тармоқларни кузатади.
- Ҳақиқатни ҳамма гапириши мумкин. Фақат блогерлар ҳақиқатни гапиради деган гап нисбий тушунча. Журналистлар орасида ҳам ҳақиқатни гапирадиганлари бор.
- Ҳозирги вақтда блогерлар кучайиб кетмоқда.
- Ўзбек медиа оламида блогерлар кучлироқ бўлса керак. Чунки, улар катта аудиторияга эга ва улар тарқатаётган маълумотлар тезроқ етиб боради.
Блогерлар кўпроқ ҳақиқатни гапиради, деган фикрга қандай қарайсиз?
-Тўғри, чунки уларга аҳамияти йўқ. Журналистларни билмадим.
- Иккаласи ҳам бир хил, мен учун.
- Бу фикрга қисман қўшиламан, негаки, журналистларга ички цензура бўлиши мумкин. Блогерлар эса, нисбатан эркинроқ.
- Ҳа, тўғри, блогерларга аудитория керак, танилиш ва машҳурлик керак, шунинг учун улар халққа манзур бўладиган мавзуларни олиб чиқишади. Журналистларда эса, бу чекланган. Журналистларда ҳали ҳам тақиқ ва цензура бор.
- Нисбатан шунақа. Бунинг иккита жиҳати бор. Биринчиси, улар бу соҳада ўқимаган, билмайди қаерда нимани гапиришни, шунинг учун хоҳлаганини гапираверади. Иккинчиси, улар ҳали тазйиқ, тақиқ кўрмаган. Шу учун гапираверади. Бир марта, икки марта гапиради, кейин уларни ҳам жойига солиб қўйишади.
- Бу блогерларга боғлиқ. Блогерлар бор, фақат шов-шув учун хабар тарқатишади. Блогерлар бор, сиёсий, ижтимоий муаммоларни кўтариб чиқишади.