«Олтин қалам» XVIII Миллий мукофоти халқаро танлов ғолиб ва совриндорлари тўлиқ рўйхати

15.05.2024 11:32

14 май куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида “Олтин қалам” XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда рағбатлантириш бўйича қуйидаги ижодкорлар мукофотланди:

— “Хитой ҳақидаги энг яхши репортаж учун” номинацияси ғолиби –Хитойнинг “CGTN Русский” ва Озарбайжоннинг “CBC” телеканалларининг Ўзбекистондаги махсус мухбири Барчиной Жураева.

— “Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик ёритилган энг яхши контент учун” номинацияси ғолиби – “Ўзбекистон” журнали бош муҳаррири Асадбек Бобожанов.

—  ”Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатларнинг янада кенгайишини таъминлашга бағишланган энг яхши материал учун” номинацияси ғолиби – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги етакчи муҳаррири Беҳруз Худойбердиев.

“Ёшлар ҳаёти ва фаолиятига бағишланган энг яхши материаллар учун” номинацияси ғолиби:

“Ёшлар овози” газетаси таҳририяти ижодий жамоаси (газета бош муҳаррири Ҳамза Абдуллаев)

“Маънавиятни юксалтириш, ватанпарварлик туйғулари тарғиб этилган энг яхши материаллар учун” номинацияси ғолиби:

Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи иккинчи даражали муҳаррири Шоҳсанам Комилова.

“Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар энг яхши ёритилган материаллар учун” номинацияси ғолиби:

“Янги Ўзбекистон” газетаси мухбири Гулчеҳра Дурдиева.

“Давлат тилини ривожлантиришга бағишланган энг яхши таҳлилий материаллар учун” номинацияси ғолиби:

  ЎзФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филология фанлари доктори, профессор Низомиддин Маҳмудов.

“Миллий урф-одат ва анъаналаримиз акс этган энг яхши материаллар учун” номинацияси ғолиби:

“Жиззах овози” газетаси таҳририяти жамоаси (газета бош муҳаррири Саид Донишев).

“Оила ва маҳалла мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун” номинацияси ғолиби:

“Ҳуррият” газетасининг Сурхондарё вилояти бўйича мухбири Сафар Омонқулов.

“Ҳарбий-ватанпарварлик мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун” номинацияси ғолиби:

“Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари мухбири Оксана Кадышева .

“Ватанимиз тарихига бағишланган энг яхши кўрсатувлар учун” номинацияси ғолиби:

“Ўзбекистон тарихи” телеканали катта муҳаррири Дилбар Қосимова.

“Инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳаётимиз билан боғлиқ долзарб мавзулардаги материаллар учун” номинацияси ғолиби:

“Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журнали таҳририяти ижодий жамоаси (журнал бош муҳаррири Эркин Эрназаров).

“Энг яхши фоторепортаж учун” номинацияси ғолиби:

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги медиа маркази бош мутахассиси Муҳиддин Алимбаев.

“Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун” номинацияси ғолиби:

Муаллифлар жамоаси  (Ойбек Султонов).

“Энг фаол теле ва радио бошловчи” номинацияси ғолиби:

 “Ўзбекистон” телерадиоканали катта муҳаррири Сурайё Мансурова.

Танловнинг босма нашрлар йўналиши бўйича ғолиблари:

1-ўрин — “Жадид” газетаси бўлим мудири Шойим Бўтаев.

2-ўрин — “Народное слово” газетаси масъул котиби Нурлан Усмонов.

3-ўрин — “XXI аср” ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Норқобил Жалилов.

Танловнинг интернет нашрлари йўналиши бўйича ғолиблари:

1-ўрин — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги марказ бошлиғи ўринбосари Икром Аввалбоев.

2-ўрин — “Kun.uz” веб-сайти муҳаррири ва махсус мухбири Шуҳрат Шокиржонов.

3-ўрин — “Дунё” АА таҳририяти хизмат бошлиғи Наргис Саидалиева.

Танловнинг радио йўналиши бўйича ғолиблари:

1-ўрин — “Mahalla” радиоканали “Маънавий-маърифий, кўнгилочар ва мусиқий дастурлар” муҳарририятининг бўлим мудири Умида Ғаффорова.

2-ўрин — “Қорақалпоғистон” радиоканали “Жамият-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий дастурлари” бош муҳарририяти муҳаррири Қундыз Жумағалиева.

3-ўрин — “Ўзбекистон 24” телерадиоканали катта муҳаррири Шоира Умрзоқова.

Танловнинг телевидение йўналиши бўйича ғолиблари:

1-ўрин — “Севимли” телеканалининг “Замон” информацион дастури мухбири Элёр Гўрўғлиев.

2-ўрин — “Ўзархив” агентлиги матбуот котиби, “Архивариус” кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси Анваржон Алиев.

3-ўрин — “Renessans TV” телеканали бош муҳаррири Жасур Раҳмон.

Танловнинг “Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон  ҳақидаги энг яхши материали учун” номинацияси ғолиблари:

1-ўрин — Тожикистон маориф вазирлигининг Ўзбек тили ҳайъати раҳбари, Тожикистонда ўзбек тилида чоп этиладиган “Устоз”, “Ўқувчилар”, “Сирдош” газеталари ва “Кичкинтой” журнали раҳбари Сулаймон Эрматов.

2-ўрин — “ТАСС” ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Валерий Бирюков (Россия Федерацияси).

2-ўрин — “The Economic Times” газетасининг дипломатик муҳаррири Дипанжан Рой Чаудҳури (Ҳиндистон).

2-ўрин — “The Hill” газетасининг жамоатчи мухбири Жеймс Дурсо (АҚШ).

2-ўрин — “Euronews” телеканали мухбири Галина Полонская (Франция).

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг қўшимча рағбатлантирувчи номинациялари ғолиблари:

— Халқаро пресс-клуб мухбири Умид Пирбоев.

— Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот хизмати (Ахборот хизмати бошлиғи Бобур Туляганов).

Журналистика соҳасида “Олтин қалам” XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танловнинг Бош миллий мукофоти ғолиби:

— “UzReport TV” телеканали жамоаси (телеканал директори Равшан Жўраев).

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар