Тадбиркорлик субъектларига лицензия беришда экология масалалари ҳисобга олинадими?

12.01.2024 13:13

Тадбиркорлик субъектларига лицензия беришда экология масалалари қанчалик ҳисобга олинади? Яъни, мисол учун, ҳозир қум-шағал ёки цемент ишлаб чиқарувчи заводлар ҳаддан зиёд кўпайиб кетган. Бу экологияга қаттиқ таъсир қиляпти. Бу борада ҳам тадбиркорлик субъектларига бир йиллик чекланган миқдорда ёки экологияга зарар етказмаслик шарти билан лицензия бериш керакдир балки?!

Rost24.uz сайти журналистининг ушбу мазмундаги саволига Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Маъруф Назаров фаолият тури бекор қилинаётганларининг ичида айнан қурилишда тоифалар белгиланган шаҳарсозлик кодекси бўйича ҳар бир тоифага қараб тадбиркорлик субъектларига лицензия берилишини айтиб ўтди. 

"Лицензия бериш жараёнида лицензияни кўриб чиқадиган органлар, мисол учун, қурилиш вазирлиги бўладиган бўлса, улар ўша лицензияни алоҳида комиссия сифатида кўриб чикади. Бу ерда экология билан боғлиқ масалаларда экология органларининг вакиллари ҳам иштирок этади ва қонунчиликда қўйилган талаблар доирасида лицензия беради. 

Бекор қилинаётган лицензия биринчи тоифали қурилишлар учун, сабаби, биринчи тоифа қурилишларнинг ҳажми ва келиб чиқиши унчалик катта оқибатларни келтириб чиқармайди. Хорижий мамлакатларнинг аксариятида биринчи, иккинчи тоифа қурилиш фаолияти билан шуғулланадиганларга лицензия талаб қилинмайди. Биринчи тоифага кирадиган объектлар бир қаватли ҳажмдан кичкина бўлган объектлардир. Бунга кўчма объектлар, ўзгариб турадиган, йўл юзида қуриладиган объектлар ва шунга ўхшаган қурилишлар киритилади", – деди М. Назаров.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар