Халқ фикри: вазирликлар ишлагани сезилмайди

05.12.2023 09:24

2022 йил сўнггида вазирликлар сони ва таркибида қисқартишлар бўлди. Мазкур ўзгаришларга ҳам бир йил бўлиб қолди. Бюджетдан каттагина маблағ билан таъминланадиган битта вазирлик ўзини кўрсатиши учун бу муддат етарли ҳисобланади.

2023 йилда қайси вазирликлар самарали ишлади?, жамоатчилик қисқарган вазирликларни биладими?, халқ хизматидаги вазирликларни одамлар қанчалик танишади?

Rost24.uz шу каби саволлар билан жамоатчилик ўртасида сўровнома ўтказди.

Жавоблар эса турлича бўлди:

- 12 та; 

- Вазирликлар кўп Ўзбекистонда;

- 5 та бўлса керак;

- 3тами 4 та бўлса керак;

- 1 та;

- Билмасам, бордир 5-6 та;

- 47 та ёки 49 та бўлса керак;

- Вазирликлар кундан-кунга ўзгаряпти, оҳирги маълумотларни билмайман;

- Ўзбекистонда 30 та;

Шунингдек, бу саволга кўпчилик “билмайман” деган жавобни беришди.

Аҳоли халқ хизматида бўлган қайси вазирларни танийди?

- Абдуллар Арипов;

- Ҳеч қайсини;

- Маданият вазирини танийман;  

-Озодбек Назарбеков ва Бош вазир Абдулла Ариповни танийман;

- Ҳеч қайси бирини танимайман;

- Таълим вазирини танийман, Абдулла Арипов эди адашмасам;

- Мен қизиқиб кўрмаган эканман;

- Исмларини билмайман;

Йил якунига оз қолгани сабаб жамоатчиликка 2023 йилда қайси вазирликлар самарали ишлади, деган саволни ҳам бериб кўрдик. Бу саволга ҳам жавоблар турлича бўлди:

- Ҳамма 100 фоиз ишламайди, кимдир “чўнтак” учун ишлайди, кимдир халқ учун, яхшиси ҳам ёмони ҳам бор;

-Умумуман ишлаганини сезмадим;

-Таълим вазирлиги ҳаракат қиляпти, чунки соҳам шу бўлгани учун шуни биламан;

-Ишлагани ҳам бор, ишламагани ҳам бор. Сиёсатга аралашишни ёқтирмайман;

Гувоҳи бўлганингиздек, кутилмаган жавоблар бўлди. Сўровнома тайёрлаш жараёнида ҳатто, саволни эшитиши билан ўзини олиб қочганлар ҳам бўлди. Бу ҳолат эса жамият халқ хизматчиларини баҳолашдан, улар ҳақида фикр билдиришдан ҳам ҳайиқишини англатмайдими?

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар