Унга кўра, “Барселона” кейинги уч йилда “Ливерпуль”дан бирор ўйинчини оладиган бўлса, ҳар қандай келишув учун 89 миллион фунт миқдорида устама тўлаши белгилаб қўйилган.
Энди 2021 йилнинг ёзида бу талаб ўз кучини йўқотади. Шу тариқа Лионель Мессини Каталонияда қолишга кўндира олмаётган “Барса” хўжайинлари келаси ёзда ўзлари мўлжаллаб юрган “Ливерпуль” юлдузларини трансфер қилиш имконига эга бўлади.
Каталонияликлар “Ливерпуль”дан кетмоқчи бўлиб юрган Муҳаммад Салоҳ ёки Садио Манени ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда.