Ис газидан заҳарланишлар сони камаймоқда – ФВВ

27.09.2023 17:03

2022 йил бошидан 90 дан ортиқ ис газидан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилган. Бунинг оқибатида эса 146 нафар фуқаро ҳалок бўлган

Бу ҳақда 2022 йил 23 декабрда ИИВ ФВВ маълумотларига таяниб, хабар қилган. 

Аммо 26 сентябрь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўтказган матбуот анжуманида вазирлик масъули 2022 йилда 18 та ис газидан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилган, дея маълумот берди.

Rost24.uz Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъули келтирган ҳисоботларга эътироз билдирди.

Ис газидан заҳарланишлар сони йилдан йилга кўпаймоқда, чунки ўтган йили деярли ҳар икки кунда ис газидан заҳарланиш ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Ўлмас Музаффаров матбуот анжуманида журналист эътирозини рад этган ҳолда, қўлидаги маълумотларини яна бир бор қайтариб ўтди:

"Ис газидан заҳарланиш ҳолатлари йилдан йилга камаймоқда, бунга далиллар бор. Мисол учун, 2022 йилда 18 та ҳолат бўлган бўлса, 2023 йилнинг ўтган 3 ойида 8 та ҳолат бўлган. Тўғри ҳали олдинда ноябрь, декабрь бор дейиш мумкин. Лекин биз ҳам прогноз қиламиз. Биз шунга асосланиб, камаймоқда деяпмиз. Бундан кейинги йил ҳам камаяди. Сабаби, маълумот етказиш тизими ўзгарди. Одамлар буни кўриб хулоса қиляпти", – деди Ў.Музаффаров.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар