OSON фаолияти тўхтатилиши бўйича огоҳлантирилган

02.09.2023 20:16

Ўзбекистон Марказий банки томонидан OSON халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш билан шуғулланувчи компанияси фаолияти 5 сентябрдан тўхтатилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Марказий банкнинг маълум қилишича, тўлов операцияларини амалга оширишда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг талабларини бузганлиги учун “BRIO GROUP” МЧЖ (OSON) тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилган.

Шу билан бирга, бошқа тўлов ташкилотлари ва уларга хизмат кўрсатувчи банклар ҳам шу каби қоидабузарликларга йўл қўйган тақдирда, Марказий банк томонидан уларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

OSON иловаси, яъни, “BRIO GROUP” МЧЖ раҳбарининг Gazeta.uz'га маълум қилишича, OSON ва бошқа тўлов ташкилотлари Марказий банкдан 5 сентябрдан бошлаб трансчегаравий давлатлараро транзит операциялар тақиқланиши ҳақида хат олган.

Бу халқаро пул ўтказмалари ва хорижий компаниялар хизматлари учун тўловлар ҳамда шу каби операцияларни амалга оширишнинг тўхталишини англатади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
10
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар