Шартномалар қайси тилдалиги ва мазмунини ким назорат қилади?

12.08.2023 08:49

Ташкилот ва фуқаролар ўртасида тузиладиган шартномаларнинг кўп ҳолларда рус тилида тузилганига гувоҳ бўламиз. Ушбу шартномларнинг тили ва мазмунини назорат қилиш бўйича Адлия вазирлигида ваколат борми?

Rost24.uz мухбири 11 август куни Адлия вазирлигида “Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва мазкур жараёнларнинг мониторинги натижалари” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида мутахассисга ушбу мазмунда савол берди.

Саволга Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Фурқат Тожиев қуйидагича жавоб берди:

Фурқат Тожиев
Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи

— Фуқаролик кодексига кўра, шартнома тузиш ихтиёрий бўлади, яъни тарафлар хоҳиш-иродасини билдириб ўтиши керак ва хоҳишга кўра у рус ёки ўзбек тилида бўладими, буни тарафлар ўзи белгилайди. Шартномавий муносабатларда энг биринчи белги тарафларнинг эркинлигидир. Бу бўйича Адлия вазирлигида назорат қилиш функцияси йўқ. Адлия вазирлиги томонидан махсус портал очилган.  Унга рус ёки ўзбек тилидаги намунавий вариантлар киритилган. У ердаги шартномалар ҳуқуқий экспертизадан ўтган, шартноманинг истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилмайдиган тайёр нусхасини тайёрлаб беради. Бу хизмат мутлақо бепул. Уй-жой қурилишидаги шартномалар тили масаласида тарафлар қандай келишган бўлса, шундай қилинади. Ҳозирда уй-жойдаги шартномалар борасида бўлаётган масалалар тартибга солиниб, жумладан шартномавий базани кўриб чиқиш бўйича ишлар бошланган ва тез орада қонунчиликдаги бўшлиқлар тартибга олинади», — деди Фурқат Тожиев.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар